Йигирма беш йил илгари, яъни 1993 йилнинг 23 феврал куни мамлакатимиз тарихида яна бир жуда муҳим тарихий саҳифа-давлатнинг ишончли қаноти ҳисобланган Қуролли Кучлар ташкил этилиши саҳифаси очилди.
Бу қутлуғ сана муносабати билан мамлакат Қуролли Кучларининг бутун шахсий ҳайъатини самимий табриклаб, Ватанимизнинг барча содиқ ҳимоячиларига саломатлик, бахтиёрлик ва ишларида улкан ютуқлар тилайман.
Тожикистон Жумҳурияти Қуролли Кучлари Олий Бош Қӯмондони, армия генерали муҳтарам Эмомали Раҳмон давлатнинг бу қудратли кучи ва ишончли қанотининг садоқатига ишора сифатида шундай қайд қилганди: «Мамлакат Қуролли Кучларининг шижоатли аскарлари ва офицерлари ӯз ҳарбий қасамёдига ҳамиша содиқ қолиб, ӯз она-Ватани ва халқ ҳамда давлат олдидаги фарзандлик бурчини садоқат ва ёруғ юз билан адо қиладилар ва бутун билим, тажриба, малака ва маҳоратларини давлат Истиқлолияти ютуқларини ҳимоя қилишга сафарбар этадилар».
Бугун фахрланиш ҳисси билан айта оламизки, Тожикистон Жумҳурияти Миллий Армияси ӯз касбий бурчини бажариб, давлатчилик заминасини мустаҳкамлаш, тинчлик-осойишталикни барқарорлаштиришда қудратли куч сифатида муносиб ҳисса қӯшяптилар.
Айтиш жоизки, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи Тожикистон Жумҳурияти Қуролли Кучларининг Суғд вилоятидаги бӯлим ва бӯлинмаларининг моддий-техник базасини янада яхшилаш борасида доимий ғамхӯрлик кӯрсатиб, хизмат қилиш учун қулай шароит яратиш юзасидан зарурий чоралар белгиламоқда.
Йигирма беш йил ичида Миллий Армиямиз ватанпарварлик ва ватанга эгалик, матонат ва мардоналикни тарбияловчи мактабга айланиб, бугунгача ӯз сафларида ӯн минглаб тобланган ёшларни камолга етказди. Бугунги кунда бизнинг ор-номусли ёшларимиз Ватанга хизмат қилиш улар учун муқаддас фарзандлик қарзи ва мардоналик бурчи эканлигини яхши тушунадилар.
Бизнинг ишончимиз комилки, Тожикистон Жумҳурияти Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ӯз муқаддас бурчларини бажаришга, яъни она-Ватанни ва давлат ҳамда миллат манфаатларини ҳимоялашга ҳамиша тайёрдирлар.
Суғд гарнизони бӯлим ва бӯлинмаларининг барча ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, ҳарбий орган ва тизимлар, шунингдек, ҳамма азиз ватандошларни Мустақил Тожикистон Жумҳурияти Қуролли Кучлари ташкил топганининг йигирма беш йиллиги муносабати билан табриклаб, уларга эзгулик, хушбахтлик, саломатлик, хотиржамлик, рӯзғор ободлиги, хизмат вазифаларини бажаришда муваффақият ва ютуқлар тилайман.
Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи
Ражаббой АҲМАДЗОДА
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: