Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3533
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатмалари асосида вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан аскарларнинг хизмат шароитини яхшилаш учун зарурий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бӯстон шаҳрида жойлашган Тожикистон Жумҳурияти Мудофаа вазирлигининг Қуруқликдаги қӯшинларига қарашли 01972-ҳарбий қисмда аскарлар ётоқхонасини қайта тиклаш ишлари бормоқда. Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода қурилиш ишлари жараёни билан танишиш асносида вилоят Асосий қурилиш идораси ва тегишли тизимлар масъулларига ишларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратишни уқтирди. Бундан кейин Суғд минтақасидаги ҳарбий қисмларда аскарлар ва уларнинг яқинлари дийдорлашишлари учун шароитлар яратилади.

 

Айтиш лозимки, 120 ӯринга мӯлжалланган мазкур ётоқхона замонавий усулда қуриб битказилади.

Вилоят Раҳбари Бӯстон шаҳрига бӯлган иш сафари чоғида Бобожон Ғафуров кӯчасида олиб борилаётган ободончилик ишлари билан ҳам яқиндан танишди. Танишув чоғида йӯлни кенгайтириш ва манзарали дарахт кӯчатларини тартиб билан ӯтқазиш юзасидан шаҳар раҳбариятига кӯрсатма берилди. Кӯчалар, хиёбонлар ва бошқа дам олиш масканларига доим яшил, манзарали дарахт кӯчатларини ҳамда ранг-баранг гулларни ӯтқазиш замонавий усулда йӯлга қӯйилиши зарур. Вилоят Раҳбарининг топшириғи билан Бӯстон шаҳрида ободончилик ва яратувчанлик ишлари янада жонлантирилади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: