Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3687
Печать

14 феврал куни вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода иштирокида Мастчоҳ ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органининг мажлислар залида фаоллар мажлиси бӯлиб ӯтди.

Мажлис давомида вилоят Раҳбари ноҳиянинг ижтимоий-иқтисодий соҳалари ҳолатини таҳлил қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун топшириқ берди. Ӯтган йили ноҳияда давлат бюджетининг даромад режаси 102,3 фоиз, маҳаллий бюджет 109,4 фоиз бажарилган. Саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми 196 миллион сомонийга тенглашган. 30та корхонадан биттаси фаолият юритмаган. 7та корхона 2016 йилга нисбатан маҳсулот ишлаб чиқаришни камайтирган.

 

Қишлоқ хӯжалиги соҳаси ҳолатини таҳлил қилиш чоғида ерни шудгорлаш ишлари оқсаётганидан ташвиш билдирилди. Ноҳия раҳбариятига сув тортиш станцияларини тӯлиқ тайёр ҳолга келтириш учун зарурий тадбирларни амалга ошириш бӯйича топшириқлар берилди. Айтиш лозимки, вилоят раҳбариятининг қӯллаб-қувватлаши билан ноҳия деҳқонлари мушкулини осон қилиш, уларни мунтазам экин суви билан таъминлаш учун диаметри 800 миллиметрли 200 метр қувур етказиб берилди.

Вилоят Раҳбари масъулларни янги саноат корхоналарини ташкил этиш, аҳолини иш билан таъминлаш, таълим ва маданият муассасалари ҳамда кутубхоналарни таъмирлаш, ёш оилалар ажримининг олдини олиш, фуқаролар мурожаатларини ӯз вақтида кӯриб чиқиш, халқ ҳунармандчилигини равнақ топтириш, тиббиёт муассасаларни малакали мутахассислар билан таъминлаш, қорамолни кӯпайтириш, гӯшт ва сутни қайта ишлаш, чигит ва картошка уруғликларини захира қилиш, сув тортиш станцияларини тузатиш, ерларни шудгорлашга вазифадор этди.

Мажлис давомида одамлар сӯзга чиқиб, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон атрофида бирлашиб, ноҳия, вилоят ва республикани гуллаб-яшнатишга ҳисса қӯшишларини таъкидладилар. Масалан, Бунёд Исмоилов 2та стадион қуриб, ёшлар ва ӯсмирлар машқ қилиши учун керакли шароитларни яратиб беришга ваъда берди.

Фаоллар мажлиси ӯтиб бӯлгач, Ражаббой Аҳмадзода 38-мактабнинг спорт зали қурилиши билан танишди. Мазкур спорт зали маҳаллий тадбиркор Фаррух Шарифов томонидан бунёд этилмоқда. 400 ӯринли ушбу спорт зали халқаро Наврӯз байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Ражаббой Аҳмадзода сафар давомида донгдор механизатор, Ленин ордени лауреати хонадонига ташриф буюриб, у билан самимий суҳбат қурди. Исмат Шарипов қишлоқ хӯжалиги соҳаси ривожига ва юрт ободлигига салмоқли ҳисса қӯшган. Бугунга келиб, унинг фарзандлари ота касбини давом эттириб, турли ижтимоий иншоотларни қуриш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдек хайрли ишга ҳисса қӯшмоқдалар.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: