Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3115
Печать

13 феврал куни вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари жараёни ҳамда турли иншоотларда олиб борилаётган қурилишларининг бориши билан танишиш мақсадида Мастчоҳ ноҳиясига иш сафари уюштирди.

Вилоят Раҳбари сафар бошида Тожикистон Жумҳурияти Мудофаа вазирлигининг Қуруқликдаги қӯшинларига қарашли 14356-ҳарбий қисмга ташриф буюриб, аскар ва зобитлар билан суҳбат чоғида ҳарбийлар учун Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати томонидан зарурий шароитлар яратилганини айтиб ӯтди.

 

Ҳозирда 14356-ҳарбий қисмда мамлакатнинг турли минтақаларидан келган аскар ва зобитлар ӯз фуқаролик қарзларини адо этиб, чегарамиз дахлсизлиги ҳамда давлат ва миллат манфаатларини ҳимоя қилиш йӯлида садоқат билан хизмат қилмоқдалар. Ражаббой Аҳмадзода аскарларнинг хизмат шароитлари билан танишар экан, маданий дастурларни ташкил этиш ва ҳарбийларни турли тадбирларга жалб этиш учун зарурий чоралар белгилаш юзасидан масъулларга топшириқ берди.

Шу куни вилоят раҳбарияти томонидан мазкур ҳарбий қисмга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: