10 феврал куни Бӯстон шаҳри давлат ҳокимияти ижроия органи биносида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода шаҳарнинг янги раҳбарини таништирди.
Тожикистон Жумҳурияти Президентининг 2018 йил 9 февралдаги фармони асосида Раъно Ҳошимзода Бӯстон шаҳри раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Раъно Ҳошимзода 1969 йилнинг 29 октябрида Хужанд шаҳрида дунёга келган. 1991 йили Тожикистон давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бӯйича битирган. У иқтисод фанлари номзоди ҳамдир. Раъно Ҳошимзода 1991 йилдан бошлаб ӯқитувчи, академик Бобожон Fафуров номидаги Хужанд давлат университетининг молия ва бозор иқтисоди факултетида таълим ишлари бӯйича декан ӯринбосари, кейинчалик ушбу факултетда тарбия ишлари бӯйича декан ӯринбосари сифатида фаолият юритган. 2015-2017 йилларда Тожикистон тижорат давлат университетининг молия ва бухгалтерия ҳисоби факултети декани бӯлиб ишлаган. 2017 йилнинг 6 февралидан Бӯстон шаҳри раиси вазифасига тайинлангунига қадар Хужанд шаҳри раиси ӯринбосари лавозимида фаолият юритган.
Таништирув чоғида вилоят Раҳбари олти йилдан ортиқ вақт мобайнидаги раҳбарлиги давомида шаҳарнинг турли соҳалари тараққиётига муносиб ҳисса қӯшган Рухсора Давлатзодага миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятида унга омадлар тилади.
Шаҳарнинг янги раҳбарини таништириш маросими якунлангач, фаоллар мажлиси бӯлиб ӯтди. Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода шаҳар халқ хӯжалигининг иқтисодий-ижтимоий кӯрсаткичларини таҳлил қила туриб, ӯтган йили шаҳарнинг давлат бюджети режаси 150,3 фоиз бажарилгани, бюджетга 47 миллион 725 минг сомоний ӯрнига 76 миллион 730 минг сомоний киритилганини таъкидлади. Маҳаллий бюджет режаси 132 фоиз, ижтимоий суғурта ва нафақа режаси 108,7 фоиз таъминланди.
Вилоят Раҳбари маориф, соғлиқни сақлаш, саноат ва сайёҳлик соҳалари ҳолатини таҳлил қилар экан, масъулларни камчиликларни тузатиш, янги корхоналарни ташкил этиш, жумладан, тикувчилик цехлари ва сутни қайта ишлаш корхоналарини ишга тушириш, маҳсулот экспортини кӯпайтириш, сайёҳлик соҳасини ва халқ ҳунармандчилигини равнақ топтиришга вазифадор этди.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: