Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3421
Печать

Тожикистон Жумҳурияти Президентининг 2018 йил 9 февралдаги Фармони билан Ашурзода Ражаб Рӯзий Зафаробод ноҳияси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу кунгача Зафаробод ноҳияси раиси вазифасида ишлаб келган Зиёзода Сулаймон Ризоий эса, Хатлон вилояти Раисининг биринчи ӯринбосари этиб тайинланди.

10 феврал куни Зафаробод ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи биносида ноҳиянинг янги раҳбарини таништириш маросими бӯлиб ӯтди.

Ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органининг тизим бирлашмалари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари раҳбарлари, жамоатлар раислари ва фаоллар иштирокида кечган таништирув маросимида Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Зиёзода Сулаймон Ризоийнинг хизматлари ҳақида гапириб, унинг ноҳия халқ хӯжалиги бӯлимлари, айниқса, қишлоқ хӯжалик соҳасини ривожлантиришга қӯшган ҳиссасини юқори баҳолади. Унга келгусида ишларида омад ва муваффақият тилади.

 

Таништириш маросимида берилган маълумотга қараганда, Ашурзода Ражаб Рӯзий 1961 йилнинг 21 декабрида Айний ноҳиясида таваллуд топган. Миллати тожик, олий маълумотли. У 1986 йили Тожикистон аграр университетини агроном ва 2004 йили Хужанд давлат универститетини ҳуқуқшунос мутахассислиги бӯйича тамомлаган. Иш фаолиятини 1979 йили Душанбе шаҳридаги пахтали матолар комбинати ишчиси сифатида бошлаган Ашурзода Ражаб Рӯзий қишлоқ хӯжалик бошқармаси бошлиғи, кейинчалик Зафаробод ноҳияси раисининг биринчи ӯринбосари бӯлиб ишлаган.

Зафаробод ноҳияси раиси вазифасини бажарувчи Ашурзода Ражаб Рӯзий билдирилган ишонч учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси–Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга миннатдорчилик билдириб, но-ҳия тараққиёти йӯлида саъй-ҳаракат қилишини таъкидлади.

Таништирув маросимидан сӯнг, фаоллар мажлиси бӯлиб ӯтди. Ноҳия иқтисодий-ижтимоий соҳалари ҳолати таҳлил қилинар экан, 2017 йили давлат бюджетининг даромад қисми режаси 103,3 фоиз ва маҳаллий бюджет қисми 102 фоиз бажарилгани маълум қилинди. Гарчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 124 фоиз бажарилган бӯлса ҳам, бироқ 2017 йили мавжуд 20та корхонадан 4таси фаолият юритмаган. Вилоят Раҳбари корхоналарнинг ҳақиқий ҳолатини ӯрганиб чиқиб, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун қӯшимча тадбирлар белгилаш юзасидан масъулларга топшириқ берди. Ражаббой Аҳмадзода пахтани қайта ишлашга ихтисослашган айрим корхоналар фаолияти қониқарли эмаслигини айтиб, олдинги иқтидорлар қайта тикланиши ва тӯлиқ ишга туширилиши лозимлигини таъкидлаб ӯтди.

Вилоят Раҳбари ноҳия пахта, сут ва гӯшт ишлаб чиқариш режаси ижросидан қаноатланиб, ноҳияда қишлоқ хӯжалиги маҳсулотининг турли навларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш йӯлга қӯйилиши лозимлигини таъкидлади.

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода фаоллар билан суҳбат чоғида Зафаробод ноҳиясидаги сув тортиш станцияларининг мавжуд агрегатларини таъмирлаш ва замонавий агрегатларни олиб келиб ӯрнатиш мақсадида, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан 800 минг сомоний ажратилиши ҳақида маълум қилди.

Вилоят Раҳбари мажлис давомида ноҳия раҳбариятига ерни шудгорлаш ишларини якунлаш, битирувчиларни олий ӯқув юртларига жалб қилиш, сайёҳлик ва ҳунармандчилигини ривожлантириш, тикувчилик цехларини ташкил этиш, аёлларни доимий иш билан таъминлаш, электр энергиясидан тежамли фойдаланиш, ободончилик ва бунёдкорлик ишларини жонлантириш бӯйича қатъий кӯрсатма ва топшириқлар берди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: