Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3870
Печать

7 феврал куни Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи биносининг кичик мажлислар залида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода бошқарув остида иш йиғилиши бӯлиб ӯтди.

Йиғилишда вилоят Раиси ӯринбосарлари, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи тизим бирлашмалари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бошлиқлари ҳамда шаҳар ва ноҳиялар раислари қатнашдилар.

Йиғилиш давомида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи бӯлимлари, бошқармалар, шаҳар ва ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органларининг 2018 йил январ ойи давомидаги фаолиятини таҳлил қилиб, масъулларни камчиликларни тузатиш, жорий йилнинг биринчи уч ойлигида иқтисодий-ижтимоий тараққиётни таъминлаш учун аниқ тадбирлар белгилашга вазифадор этди.

 

Суғд вилоятида саноат соҳаси ривожига алоҳида эътибор қаратилади. Янги ишлаб чиқариш иқтидорларини ишга тушириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг муҳим йӯналишларидан бири ҳисобланади. Шу юзасидан Ражаббой Аҳмадзода барча масъуллар зиммасига янги ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш йӯналишида тадбирлар режасини тайёрлаб, уни амалга татбиқ этиш вазифасини юклади. Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан саноат соҳасини равнақ топтириш учун керакли имкониятлар яратиб берилгани, бир қатор давлат дастурлари имзолангани ва алоҳида имтиёзлар борлиги таъкидланди. Барча корхоналар мулкчилик шаклидан қатъий назар мавжуд иқтидорлардан тӯлиқ фойдаланиши зарур.

Аҳолини иш жойи билан таъминлаш, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмини юқори кӯтариш мақсадида, минтақаларда тикувчилик цехлари, сут ва гӯштни қайта ишлаш, дори-дармон ва мева шарбати ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни бунёд этиб, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни қадоқлашга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Режага кӯра, бу йил Суғд вилоятида 70та янги корхона ишга туширилади. Саноат минтақасини ташкил қилиш ва импорт ӯрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун чора белгилаш юзасидан шаҳар ва ноҳиялар раисларига кӯрсатма берилди. Қолаверса, маҳаллий орган ва тадбиркорлар ӯртасидаги алоқани мустаҳкамлаш, уларни ишлаб чиқариш корхоналарини бунёд этиш ва қайта тиклашга жалб этиш фойдадан холи бӯлмайди.

Вилоят қишлоқ хӯжалик соҳаси таҳлил қилинар экан, дала ишлари жараёни яхшиланишни талаб қилиши таъкидланди. Зеро, ерни шудгорлашда ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан орқада қолиш кӯзга ташланади. Режага кӯра, жорий йилда 57 минг гектар майдонга чигит қадалади. Бинобарин, масъуллар ерларни ӯз вақтида тайёрлаш учун аниқ тадбирларни амалга оширишлари зарур. Шунингдек, картошка майдони 14,5 минг гектарга етказилади. Дала ишларини кечиктирмасдан охирига етказиш, янги экин-тикин мавсумига тайёргарлик кӯриш, уруғликларни етарлича захира қилиш, сифатли уруғликлардан фойдаланиш, экин структурасига риоя қилиш, ернинг унумдорлигини ошириш, бозори чаққон маҳсулотларни парваришлаш белгиланган режаларни таъминлашда муҳим ӯрин тутади.

Вилоятнинг аграр шаҳар ва ноҳиялари раисларига яхоб қӯйиш ва шӯр ювиш ишларини якунлаб, янги боғ ва токзорларни бунёд этиш, мавжудларини қайта тиклаш, ерларни баҳорги экинга тайёрлаш, иссиқхоналарни ташкил қилиш, чорвачилик соҳасининг самарадорлигини ошириш, балиқчиликни ривожлантириш, сув етказиб бериш тармоқларини ҳозирлаш, канал ва ариқларни тозалаш, сув тортиш станцияларини таъмирлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун чора белгилаш бӯйича кӯрсатма берди.

Иш йиғилишида, шунингдек, маориф ва соғлиқни сақлаш соҳалари ҳолати ҳам муҳокама қилиниб, камчиликларни тузатиш юзасидан масъулларга кӯрсатмалар берилди. Вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи яқин келажакда авария ҳолатида бӯлган таълим биноларини таъмирлаб беради. Вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари илғор тиббиёт усулларидан фойдаланиш, соҳага замонавий асбоб-ускуналарин олиб кириш, ишчи ходимларнинг малакасини ошириш ва тиббий хизмат кӯрсатиш сифатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратишлари тақозо этилади.

Вилоят раҳбари, шунингдек, 2018 йил Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили” деб эълон қилинганини эслатиб ӯтди. Бинобарин, шаҳар ва ноҳиялар раҳбарияти бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларини кенг йӯлга қӯйишлари зарур.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: