Автор: Administrator Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 2387
Печать

Ёки Додожон Атовуллоев ва ундан нафратланувчи шахслар ким?

Ёвузлик билан ҳамкорлик қилмаслик эзгулик билан ҳамкорлик қилиш ўлчамидаги бурчимиздир. Маҳатма Ганди.

Додожон Каванднинг «Ўрилган сават» (ФБ, Д.А. 2018 йилнинг 4 ноябри) номли фош қилувчи мақоласидан кейин Муҳиддин Кабирий ва унинг тарғиботчиларининг шок ҳолати узоқ давом этмади. Додожоннинг навбатдаги «Тавба» мақоласи (ФБ, Д.А. 2018 йилнинг 29 ноябри) уларнинг бу ҳолатдан чиқишлари ва Додожонга қарши террорнинг янги кампаниясини бошлашларига ёрдам берди.

 

Додожоннинг тавбаси – бу Фуқаро ва Ватанпарвар кишининг иши! 1992 йилдаги тожик фожиасида ўз гуноҳи улушини тан олган ҳолда, у 150000 ҳалок бўлганлар олдида  тавба қилди.

Бу ҳаракат – 90-асрлар бошидаги фожиали ҳодисаларнинг барча иштирокчилари учун ахлоқий намуна. 1992 йили Душанбе майдонларига ўтган ва Тожикистонни иккита муросасиз лагерга парчалаган 90-91 йиллар Қўрғонтепадаги митинг  ташкилотчилари ҳам тавба қилишлари керак. Халқ фронти ташкилотчилари ҳамда икки – Шаҳидон ва Озодий майдонларига ҚАРАМА-ҚАРШИЛИКЛАРни бефарк кузатганларнинг барчаси тавба қилишлари керак. Бу ҚАРАМА-ҚАРШИЛИКЛАРлар охир-оқибат қонли фожиаларга олиб келди.

Кабирий ёлғончилари орасида биринчилардан бўлиб Темур Варақий хаёлига шундай фикр келди: бу мақола мазмунини бузиш ва уни Тожикистон Ҳукумати олдида тавба сифатида кўрсатиш керак. Эртаси куниёқ Кабирийнинг барча сайтларида мазмунан ўхшаш материаллар пайдо бўлди – Додожон тавба қилди! Демак, у Тожикистон Ҳукуматига сотилди! Биз ҳар доим сотилган Додожон ҳақида ёзамиз, бироқ  ҳамма ҳам ишонавермайди! Энди ҳамма ишониши керак! Додожоннинг ўзи тавба қилиб, бунга иқрор бўлди!

У тавба қилган ва сотилган экан, демак, бундан кейин ҳам унга туҳмат қилиш, ёмонотлиқ қилиш, унинг сиймосида Тожикистон жамиятида назардан қолган кишини яратиш керак. Шу билан бирга, «сталинчи», «коммунист», «атеист», «марксист», «фитначи-иғвочи», «маразматик» Саломиддин Мирзораҳматовга карикатуралар билан террор уюштириш керак. Кутилмаганда асабийлашиб, «Ҳа сизларми!» деб, тинчиб қолар. Бу аҳмоқлар мен ҳақимда карикатураларни тарқатганар эканлар, Кабирий ва унинг хизматкорларига нафрат билан қаровчи кишилар сонини оширганликларини ҳалигача тушуниб етмадилар. Қозоғистонда кимдир менинг тижоратимга ёрдам бераётгани ҳақидаги бўҳтонга ким ишонади? Эй Худо, аҳмоқлар! Қозоғистонда тижоратда ўзбошимчаликни махсус хизматлар эмас, балки ушбу мамлакат қонуни ҳимоя қилади!

Бу ғаразли ишда ўша Темур илгариламоқда: «Бу … (яъни Додожонни – С.М.)ни неча марта қутқаришимга тўғри келган. Унга гўёки суиқасд (?!) қилганларида, гўёки Германиядан (?!) учиб келишда Москва аэропортидан Душанбега учиш пайтида гўё депортация қилмоқчи бўлганларида. Охирги марта гўёки у Тбилиси аэропортида қўлга олингани(?!)да. Менга яқинда у гўёки (?!)  у ёққа парвоз қилмаган эмиш».

Яна Темур: «Кейин менга унда кўричак хуружи бўлганини (?!) айтишди. – Бу «гўёки суиқасд» масаласида» - С.М.»

Мен Темурни неча марта ахлоқий мажруҳ дея атаганман. Аммо хато қилибман. Фақатгина уч баравар ахлоқий мажруҳ ёлғони фош бўлишини аввалдан билган ҳолда, бундай сурбетларча, беадабона ва уялмасдан алдаши мумкин. Агар бу суиқасд бўлмаган бўлса, «ҳамма нарсага қодир» Темур Додожонни қандай қутқарди экан? Додожонни Москвадан Душанбега депортация қилишга ҳам уриниш бўлмаган, аммо Темур уни яна қутқарди. Қандай қилиб? Ўша даврда у ФСБ директори ёки Россия Бош прокурори бўлиб ишлаганми?

Темурни фактлар, Россия нашриялари, жумладан, нуфузли сиёсатчи Аркадий Дубновнинг мақолалари билан ҳар томонлама бурчакка қисганларида, Темур яна бошқа бир уч баравар ахлоқий мажруҳ Олег Сандро Панфиловни ёрдамга чақирди.

Олег: «Бу (яъни Аркадий Дубнов – С.М.) унинг тарғибот бўйича дўсти».

Темур: «Аркаша (яъни Аркадий Дубнов – С.М.)  одатда Додикнинг сўзлари бўйича ёзарди».

Темур: «Олег, у Тбилиси аэропортидаги воқеа билан қизиқмоқда».

Олег: «Ўртоқ Додик Интерполнинг қизил рўйхатида эди, у ерга Тожикистон томонидан киритилган. Тбилисида расмият бор эди – қўлга олишди, қўйворишди… аммо қаҳрамон машҳурлик истади».

Темур хафа бўлган! Ахлоқий мажруҳлик бўйича яқин дўсти унинг ёлғонини фош қилди ва тасдиқлади: Додожон Тбилисига парвоз қилганди! Темур хафа бўлмаслиги учун қаҳрамонлик тўғрисидаги иборани қўшимча қилди. Олегнинг мантиқига кўра, Додожон Тбилисига махсус парвоз қилган ва машҳур бўлиш мақсадида аэропортда Грузия махсус хизматларини уни ақаллан бир соатга қўлга олишни сўраган.

Салом Олег! Сен ҳали тирикмисан? Мен сени бутун дунёга шарманда қилган мақоламдан (ФБ, Сиёсат – бу тижорат, 2017 йилнинг 4 сентябри)дан кейин ўзингни осгандирсан деб ўйлабман! Ҳақиқатдан ҳам, букрини гўр тўғрилайди!

Мен бундан кейин Темур алдаётганини исботламайман. Бу мақолага Додожонга суиқасд, уни Тожикистонга депортация этишга уриниш, Тбилиси аэропортида қўлга олиш тўғрисидаги гапларни қўшдим. Бу фактлар фонида Темур ва Кабирийнинг унга ўхшаган ёлғончиларининг асил қиёфалари янада ёрқинроқ намоён бўлади.

Ўзи тўғрисидаги ҳақиқат Муҳиддин Кабирий учун ўлим билан баравар!  Ва шунинг учун унинг хизматкорларига ягона йўл – Муҳиддинни бу ўлим ҳақиқатидан мунтазам қутқариш қолади. Бунинг учун эса, у ҳақида ушбу ҲАҚИҚАТни ёзаётганларга ахлоқий террор уюштириш ва уларни гапирмасликка мажбур қилиш керак. Улар сирини фош қилувчилардан хато излаган ҳолда, вақтинча бўлса ҳам ўзидан эътиборни узоқлаштириш мумкин.

Бироқ ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Унинг яқин ўтмишда тожик махсус хизматлари билан яқин алоқаларининг янги фактлари юзага чиқди. Тожикистондан қочиб кетишдан аввал Кабирий ўзининг иқрор бўлишича, тўрт соатлик суҳбат ўтказган экан. Бу суҳбат мазмунини ошкор қилмайди. Тожикистоннинг асосий «исломчиси» нима ҳақда гапирганини фақат тахмин қилиш мумкин. Эҳтимол, хавфсизлик бўйича қўлланмани муҳокама қилиб, пароллар, хориждаги сафарларни келишиб олгандир.

Совун кўпигини эслатувчи Алянсда асосий ахлоқий мажруҳ Муҳиддиннинг ўзи. Додожоннинг сўнгги икки ойдаги фош этувчи мақолаларидан кейин у ўзини осиши керак эди. У эса атиги бир неча кун ўзини ёмон ҳис қилди. Ўзига келди ва уни бундан кейин ҳам ҲАҚИҚАТДАН қутқариш буйруғини берди.

Кабирийнинг барча тарғиботи ёлғонга асосланган. Ва шунинг учун унинг Алянси сафи шубҳали одамлар билан тўлмоқда. Бир мунча вақтдан буён ёлғон Алянс атрофида сирли фигура – Ҳумайро Бахтиёр пайдо бўлди. У Германияда пайдо бўлганида тожикистонлик журналистлар у ҳақида Тожикистон Ҳукумати томонидан таъқиб этилган журналист каби ёзишди. Ҳумайро бу хабарларни кескин инкор этиб, Германияга ўқиш учун келганини айтди. Журналистлар унинг олдида кечирим сўрашларига тўғри келди. Бироқ яқинда «Кимиёи Саодат» сайтидаги ўз интервюсида ўзини оппозиционер сифатида таништирган. Мен Алянсга кирмайман, деди у, мен оппозицияда алоҳида шахсман. Шу билан бирга, Ҳумайро Кабирийнинг барча тадбирларида фаол иштирокчи. Муҳиддин  ёш қочқин билан сирли муносабатини яшириш учун унинг мақомини ўзи ўйлаб топди – «Хоҳар Ҳумайро» (Ҳумайро синглим).

Мен Додожон билан кўп масалаларда келишмаслигимиз ҳақида кўп ёзганман. Шу сабабли, орамизда кескин баҳсу мунозаралар бўлиб туради. Мен идеалист Додожоннинг кескин мухолифиман.

Бироқ  бугун мен Додожон билан фақатгина унинг бир ўзи Тожикистоннинг қарийб барча зиёлилари тўлиқ бефарқ бўлиб турганида нимагадир Ислом партияси деб аталган жаҳолатпараст ва қонхўр кучга уруш эълон қилгани учун бир сафда турибман.

Бу 90-йиллар бошида Душанбе майдонларида Ислом қадриятларини поймол қилган ўша партиядир.

Бу 1992 йилнинг баҳорида Шаҳидон майдонида ўзини террорчи ташкилот каби кўрсатган ўша партиядир. Жангари мужоҳидлар майдонга келишга рози бўлмаганларни уриб келтиришарди.

Бу ўзининг тажовузкорлиги ва муросасизлиги билан Тожикистон барча минтақаларини Тавилдара, Рашт, Бадахшон аҳолисига қарши бирлаштирган ва Халқ фронтини ташкил этишга ундаган партиядир.

Бугун эса бу партия 2015 йилнинг сентябрида давлат тўнтарувига муваффақиятсиз уринишидан кейин Миллий (?!) алянс ниқоби остида эронлик хўжайинлари буюртмаси бўйича Тожикистонда яна битта қонли инқилобни бошлаш режасини тузмоқда.

Муҳиддин Кабирий 1992 йилдаги қонли ҳодисалар каби навбатдаги инқилоб – бу катта фожиа, Тожикистон Афғонистонга айланишини жуда яхши билади. Бироқ бу даҳшатли амалдан икки сабабга кўра воз кеча олмайди:

1. 26 йилдан буён Эрон махсус хизматлари «Инқилоб импорти» лойиҳасини молиялаштираяпти.

2. Бу лойиҳа Муҳиддинни Тожикистоннинг энг бой фуқароларидан бирига айлантирди.

Ҳали амалга татбиқ этилмаган, лекин катта даромад келтираётган лойиҳадан қандай воз кечиш мумкин?

Муҳиддин, унинг сотилган журналистлари ва бошқа қалам тебратувчилари Додожондан нафратланишади, чунки у мунтазам равишда уларнинг ҳақиқий мақсадларини фош этади.

Муҳиддин Кабирийни яширинча қўллаб-қувватловчи, ўзлари парда ортида қолган ҳолда, европалик тожикларни унинг атрофида бирлашишга ҳидоят қилувчи Тожикистон зиёлиларининг бир қисми ҳам Додожондан нафратланади. Улар вақти-вақти билан телефон орқали суҳбатлашганларида Додожонни ҳам кўндиринг, агар истамаса, ақаллан унга тегинмасин, дейишади -  Муҳиддин яхши одам!

Муҳиддин ва унга маслакдош зиёлилар Додожондан аниқ фуқаролик позицияси учун нафратланишади – агар Ҳукумат ва исломий партия ўртасидан бирини танлаш керак бўлса, у Ҳукуматни танлайди.

1992 йилдаги Тожикистон фожиасини яхши билан юз минглаб тожиклар, жумладан, бугунги Ҳукуматга ишончига шубҳа қилиб бўлмайдиганлар айнан шундай ўйлайди.

P. S. Ушбу мақолани ёзар эканман, итлар олдида айбдорлик ҳисси менга тинчлик бермади. Фейсбукдаги 2018 йил 26 ноябр кунги мақоламда Мирзо Салимпур ва Кабирийнинг бошқа тарғиботчиларининг аблаҳликлари,  айёрликлари, уятсизликлари ҳақида эслар эканман, ушбу гўзал ҳайвонларни  икки марта ҳақорат қилдим:

«Бу ерда қўполроқ бўлган тожик мақолини қандай қилиб эсламаслик мумкин – кучукни ўстирдим, ўз оёғимдан қопди».

Ва яна: «Додожон ва Кабирийнинг тарғиботчилари мана шундай саҳнани эсга солади – ўткинчи ва кўча ити. Ўткинчини кўриб, ит ҳуради.

Ўткинчи ёки итга эътибор бермайди, ёки уни бироз қўрқитади: тур йўқол! Ва ит ҳуришдан тўхтамаган ҳолда, шу ондаёқ қоча бошлайди».

Итлар – вафодор ҳайвон. Кабирийнинг атрофида бир бурда нон учун йиғилган Мирзо Салимпур, Темур Варақий, Равшани Темуриён ва бошқа кимсалардан фарқли ўлароқ, улар аблаҳлик ва хиёнатга қодир эмас.

Азиз итлар! Мени кечиринг! Мен сизларга туҳмат қилдим ва пастга урдим! Мен номларини зикр этган аблаҳлардан сизлар минг марта яхши!

Саломиддин Мирзораҳматов.

Манба: ЦентрАзия.

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: