Жорий йилнинг 7 феврал куни вилоят марказида жойлашган Рӯдакий қасрида Тожикистон миллий бирлик ва тикланиш жамият ҳаракати вилоят Кенгашининг ҳисобот мажлиси бӯлиб ӯтди.
Йиғилишда Тожикистон миллий бирлик ва тикланиш жамият ҳаракати вилоят Кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти кӯриб чиқилди ҳамда жорий йил учун вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш аввалида Кенгаш аъзолари кадр алмашинуви масаласини муҳокама қилдилар. Унга кӯра, Абдураҳмон Қодирий Кенгаш раиси вазифасидан озод қилиниб, вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода ушбу вазифага сайланди. Кенгаш аъзолари Кенгашнинг собиқ раҳбари Абдураҳмон Қодирийнинг самарали фаолияти ҳақида гапирдилар. Кенгаш аъзолари, шунингдек, Мавлуда Шарифовани Тожикистон миллий бирлик ва тикланиш жамият ҳаракати вилоят Кенгашининг мувофиқлаштирувчи котиби вазифасидан ва Муҳиддин Хожазодни ҳаракатнинг Оқсоқоллар кенгаши раиси вазифасидан озод этиш тӯғрисида уларнинг ӯз хоҳишлари асосида қарор қабул қилдилар. Шундай қилиб, Абдуҳаким Шарипов мувофиқлаштирувчи котиб ва Қобилжон Усмонов Оқсоқоллар кенгаши раислигига сайландилар. Самарали фаолиятлари учун Мавлуда Шарифова ва Муҳиддин Хожазодга Кенгашнинг Раҳматномалари топширилди. Қолаверса, йиғилишда вилоят Кенгашининг янги 11 аъзоси ваколати тасдиқланди.
Тожикистон миллий бирлик ва тикланиш жамият ҳаракати вилоят Кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти тӯғрисида Кенгаш раисининг биринчи ӯринбосари Мавжуда Бобоева ҳисобот берди. Таъкидланганидек, ӯз фаолиятининг илк палласиданоқ қудратли куч сифатида танилиб, мустақил давлатнинг тинчлик-осойишталигини мустаҳкамлаш, тожиклар давлатчилиги тараққиётининг асосий ғояси-миллий бирликни тарғиб-ташвиқ қилишга ҳисса қӯшиб келган Тожикистон миллий бирлик ва тикланиш ҳаракати Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти, Тожикистон миллий бирлик ва тикланиш жамият ҳаракатининг Марказий кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг раҳбарлиги остида бугун ҳам бирликни мустаҳкамлаш йӯлида дадил одимламоқда. Бугунги кунда вилоятнинг барча шаҳар ва ноҳияларида, ташкилот ва муассасалар қошида ҳаракатнинг бошланғич ташкилотлари тузилган.
Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи, Тожикистон миллий бирлик ва тикланиш жамият ҳаракати вилоят Кенгашининг янги сайланган раиси Ражаббой Аҳмадзода ҳаракат аъзолари доимо жамиятнинг олдинги сафида бӯлиб, жорий йилда ӯз фаолиятларини юксак масъулият ва улуғ ватандорлик ҳиссини туйган ҳолда, йӯлга қӯйишларига ишонч билдирди.
Бу йил вилоят Кенгаши фаоллари жамиятда иш бошқарувининг янгича усулини топиш, Тожикистоннинг сув захираларидан самарали фойдаланиш борасидаги ташаббусларини тарғиб қилиш, шаҳар ва ноҳиялардаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини жонлантириш ва уларга моддий ёрдам кӯрсатиш, муносиб издошларни тарбиялаш ва лаёқатли кадрларни тайёрлаш мақсадида, кекса авлоднинг илғор ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланиш, ҳаракат тизимининг моддий-маънавий базасини мустаҳкамлаш, ташкилот сафига ёшларни жалб этиш йӯналишида кӯзга кӯринарли ишларни амалга ошириши зарур.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: