Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сӯнг, ҳукуматимиз томонидан барча соҳалар сингари матбуот ва журналистика тараққиёти учун ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Шунинг учун ҳам йилдан-йилга янги телевидения, радио, газета ва журналлари сони кӯпайиб бормоқда. Қувонарлиси шундаки, турли тадбирларда фаол қатнашган оммавий ахборот воситалари вакиллари, айниқса ёш иқтидорли журналистлар муносиб тақдирланиб келинмоқда.
Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи ҳам оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳар томонлама қӯллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Бундан тӯрт йил муқаддам вилоят Раҳбарининг оммавий ахборот воситалари вакилларини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган «Яратувчан қалам» танлови вилоятимизда ижод қилаётган журналистларнинг халқ хӯжалиги соҳаларини янада ёрқинроқ ёритишга, вужудга келган турли муаммоларнинг ечимини қидиришга, амалга оширилаётган ободончилик ва яратувчанлик ишларининг боришини матбуот саҳифаларида кенгроқ ёритишга ундади.
Фикримизнинг далили сифатида куни кеча Гулистон шаҳрида жойлашган «Баҳористон» санаторийсининг мажлислар залида Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода иштирокида «Яратувчан қалам-2017» танлови ғолибларни тақдирлаш маросими бӯлиб ӯтди.
Йиғилишни кириш сӯзи билан очган вилоят Раиси дастгоҳининг ахборот ва таҳлил бӯлими мудири Музаффар Юнусов Суғд вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи оммавий ахборот воситалари вакилларини моддий ва маънавий жиҳатдан қӯллаб-қувватлаётганлигини таъкидлаб ӯтди.
-Вилоятимизда мустақиллик даврида қӯлга киритилган ютуқларни тарғиб ва ташвиқ қилиш, вилоятда бӯлаётган иқтисодий ва ижтимоий ӯзгаришларнинг энг муҳим жиҳатларини ёритиш, ижтимоий аҳамиятга эга алоҳида мавзуларга бағишланган мазмунли материалларни чоп этиш, журналистларни қӯллаб-қувватлаш мақсадида вилоятда энг яхши журналистик материал учун «Яратувчан қалам» вилоят танлови ӯтказиб келинмоқда,-деди М.Юнусов.
2017 йилда ҳам шундай танлов ӯтказилди ва унда 84 журналист қатнашганди. Танловга юборилган турли мавзулардаги материаллар танловнинг салоҳиятли комиссияси томонидан ӯрганиб чиқилди ва 38 журналист фахрли ӯринларга муносиб деб топилди.
Шундан сӯнг, вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода тантанали равишда уч нафар соҳа фахрийси-Файзулло Атохӯжаев, Муҳаррам Юсуфова, Мирзоҳамдам Шариф ва «Яратувчан қалам» танлови ғолибларига махсус диплом ҳамда пул мукофотларини топширди.
Ҳар йили ушбу танловда «Суғд ҳақиқати» вилоят газетасининг ижодий ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, фахрли ӯринларни қӯлга киритиб келмоқдалар.
«Яратувчан қалам-2017» вилоят танловида «Суғд ҳақиқати» газетаси ходими Облоқул Мусоев «Қишлоқ хӯжалиги тараққиёти» йӯналиши бӯйича қатнашиб, фахрли биринчи ӯринни қӯлга киритди.
Йиғилиш сӯнгида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода танлов ғолибларни яна бир бор қутлаб, Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи доимо оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йӯлга қӯйиб, шу соҳа ходимларини бундан кейин ҳам қӯллаб-қувватлашни айтди.
Бир гуруҳ журналистлар вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг доимий ғамхӯрлиги ва қӯллаб-қувватлаётганлигидан ӯз миннатдорчилигини билдирдилар.
Ӯз мухбир
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: