Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3228
Печать

4 феврал куни Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Бобожон Ғафуров ноҳиясида бӯлиб, кӯчат ӯтқазиш тадбирини бошлаб берди.

Шу куни Ражаббой Аҳмадзода иштирокида ноҳия маданият қасри олдидаги маданият-истироҳат мажмуаси ҳовлисига манзарали ва доим яшил дарахт кӯчатлари ӯтқазилди. Вилоят Раҳбари масъулларни дарахтларни яхши парваришлаш ва ушбу мавзени кӯркам қилишга вазифадор этди.

 

Эслатиб ӯтиш лозимки, кӯчат ӯтқазиш тадбирида кӯпчилик қатнашиб, Ватан ободлигига ӯз ҳиссаларини қӯшдилар. Вилоят раҳбари йиғилганлар билан суҳбатлашар экан, атроф-муҳитни кӯкаламзорлаштириш ишларига бефарқ бӯлмаслик ҳақида гапирди.

Шу ернинг ӯзида Ражаббой Аҳмадзода ноҳиядаги спорт иншоотларини кӯздан кечирди. Ӯтган йили ноҳия маданият қасрининг шундоқ ёнгинасида бунёд этилган спорт зали ва мини футбол майдонида аҳоли спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган. Бироқ, сӯнгги йилларда масъулларнинг эътиборидан четда қолган ноҳия стадионининг жорий ҳолати яхшиланишни талаб қилади. Вилоят Раҳбари ушбу спорт иншоотининг жорий ҳолатидан келиб чиқиб, масъулларни стадионни янгилаш ва таъмирлаш лойиҳасини тайёрлашга вазифадор этди.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: