31 январ куни Гулистон шаҳри давлат ҳокимияти ижроия органи биносида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода иштирокида иш йиғилиши бӯлиб ӯтди.
Йиғилишда Гулистон шаҳрининг иқтисодий-ижтимоий ҳолати вилоят Раҳбари томонидан кӯриб чиқилди. Жумладан, шаҳар аҳолиси самарали меҳнат натижасида бир қатор кӯзга кӯринарли ютуқларга эришгани, шаҳар давлат бюджетининг даромад қисми режаси 116,8 фоиз ва шаҳар маҳаллий бюджети режаси 111,9 фоиз таъминлангани айтиб ӯтилди.
Гулистон шаҳри туристик минтақа бӯлгани учун мамлакат ҳукумати шаҳарни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Шу асосда, Тожик денгизи соҳилини унчалик катта аҳамиятга эга бӯлмаган иншоотлардан тозалаш, уларнинг ӯрнига маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун кичик замонавий меҳмонхоналар қуриш бӯйича маслаҳат берилди. Гулистонда бренд ресторанларни қуриш ҳам катта аҳамиятга эга. Бошқа муаммолар қатори шаҳарда таълим муассасаларининг етишмаслиги кӯзга ташланади. Бинобарин, вилоят раҳбарининг ташаббуси билан вилоят бюджети ҳисобидан Сарбанд жамоатида янги замонавий мактаб қуриб фойдаланишга топширилади. Адрасмон ва Чоруқдарондаги ишламаётган саноат корхоналари фаолиятини қайтадан тиклаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш вилоят Раҳбари томонидан берилган кӯрсатмалар сирасига киради. Соҳа масъуллари ушбу масалага нисбатан амалий тадбир белгилашлари зарур.
Ерни тақсимлаш йӯналишида қонун бузилишига йӯл қӯймаслик, шаҳарнинг канализация линиясини қайта тиклаш, одамларни уй-жой билан таъминлаш учун камчиқим кӯп қаватли турар жой биноларини қуриш ӯз ечимини кутаётган муаммолардандир.
Шаҳар саноатчилари ӯтган йили 3,5 млрд. сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқарганлар. Бу кӯрсаткич 2016 йилга нисбатан 1,4 млрд. сомоний кӯпдир. Вилоят саноат маҳсулотининг умумий ҳажмида шаҳар улуши 36 фоизни ташкил қилган. Бироқ шуни айтиш керакки, соҳанинг тараққиёт тизимида ишлаб чиқаришнинг 86 фоизи “Тожикистон-Хитой тоғ саноати ширкати” қӯшма корхонаси ҳиссасига тӯғри келади. Бинобарин, шаҳар саноат соҳасининг ушбу корхонага боғлиқлигини камайтириш, янги ишлаб чиқариш цехларини бунёд этиш, ишламаётган корхоналарни қайта тиклаш зарур. Бу йӯналишда вилоят Раҳбари ижроия органи ва бошқа тегишли тизимлар томонидан хусусий бӯлимнинг қӯллаб-қувватланишини мақсадга элтувчи йӯл деб билади.
Афсуски, ӯтган йили шаҳарда бирорта ҳам янги ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилмаган. Бундан ташқари, Адрасмон маъдан тозалаш комбинатининг ишдан тӯхтагани ташвишланарлидир. Заргарлик корхонаси фаолиятини жонлантириш ҳам шаҳар саноат соҳаси ривожига сезиларли таъсир кӯрсатади.
Шаҳар раҳбарияти ӯсмирлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ӯқувчиларни таълимнинг учинчи босқичига жалб қилиш, мутахассисларни иш жойига жӯнатиш, соғлиқни сақлаш соҳасини малакали шифокорлар билан таъминлаш, замонавий ташхис ускуналарини олиб келиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, спорт муассасаларининг тизимли фаолиятини йӯлга қӯйиш, шаҳар ҳудудида сут-мол фермасини ташкил қилиш, балиқчиликни равнақ топтириш ва электрон ҳукумат тизимини жорий қилишга ӯз вақтида эътибор қаратиши лозим.
Вилоят Раҳбари шаҳар фаолларини халқаро Наврӯз байрами олдидан яратувчанлик ва ободончилик ишларини кенг йӯлга қӯйиш, давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун тадбирлар режасини тузишга ундади.
Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода иш сафари якунида меҳнат фахрийлари Муҳсин Раҳимов ва Санавбар Нуруллоева ҳолидан хабар олди. Социалистик меҳнат қаҳрамони Муҳсин Раҳимов узоқ йиллар “Қайроққум гиламлари” ОҲЖда, шунингдек, вилоят Уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши раиси вазифасида фаолият юритган. Давлат ва партия ходими Санавбар Нуруллоева ҳам турли вазифаларда ишлаган, жумладан, 1983-1993 йилларда Ашт ноҳияси раиси бӯлган.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: