Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Гулистон шаҳрига бӯлган иш сафари чоғида шаҳар марказида “Сомониён” маданият марказининг қурилиш лойиҳаси билан танишди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти ижроия органи аҳоли ва шаҳар меҳмонлари учун янги маданий-истироҳат масканини қуришга аҳд қилган. Маданият маркази баландлиги 35 метр бӯлган Давлат байроғи, фавворалар, миллий айвонлар, Давлат герби мажмуаси ва замонавий ӯриндиқлардан иборат бӯлади.
Вилоят раҳбари мазкур лойиҳа шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилиши ҳамда қурилиш ишлари юқори сифатда бажарилишини таъкидлади. Шу ерда Ражаббой Аҳмадзода шаҳар масъулларини таъмирга муҳтож бӯлганлиги сабабли сӯнгги йилларда фаолият юритмаётган амфитеатрни янгилаш лойиҳасини тайёрлашга вазифадор этди.
Гулистон шаҳрида санъат мактаби ҳам қурилмоқда. Ушбу маданий муассаса икки қаватли бӯлиб, 150 кишига мӯлжалланган. Вилоят Раҳбари қурилишга масъул бӯлган кишиларни қурилиш ишларида ва мактабни жиҳозлашда асосан маҳаллий корхоналарда тайёрланган маҳсулотлардан фойдаланишни маслаҳат берди.
Бинони уйғун миллий безак намуналари ёрдамида безаш, бу ерда таълим олиш ва мусиқа санъатини пухта эгаллаш учун энг яхши шароитларни яратиш зарурлиги уқтирилди. Шунингдек, мутасаддилар янги мактаб биноси ҳудудини қуриган дарахтлардан тозалаш, уларнинг ӯрнига манзарали дарахтларни ӯтқазиш бӯйича кӯрсатма олдилар.
Ражаббой Аҳмадзода шаҳар марказида спорт ва болалар майдончалари лойиҳасини ҳам кӯздан кечирди. Ижроия органининг ташаббуси ва маҳаллий тадбиркорларнинг кӯмаги билан Гулистон шаҳри маҳаллаларида 16та болалар майдончаси бунёд этилади. Мазкур бошлама Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ҳар бир маҳалла ва шаҳарчада спорт майдончаларини қуриш борасидаги топшириғи асосида амалга оширилмоқда. Спорт майдончалари замонавий усулда қуриб битказилади. Уларда машғулотлар ӯтказиш учун барча шароитлар яратилади.
Вилоят Раҳбари ижроия органининг бошламаси ва тадбиркорларнинг ташаббусини олқишлаб, барча лойиҳалар Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати қошидаги Меъморчилик қӯмитаси талабига мос тушишини эслатиб ӯтди.
Шунингдек, “Она меҳри” маданий-истироҳат боғида кӯчат ӯтқазиш маъракасини бошлаб берган вилоят Раҳбари шаҳар аҳолисини атроф-муҳитни кӯкаламзорлаштириш ишларини жонлантиришга чорлади. Чиндан ҳам, дарахт ӯтқазиш тожик халқи маданиятидаги энг яхши ва муносиб амаллар сирасига киради. Дарахт ӯтқазиш қадим тарихга эга халқимизнинг табиатсеварлиги нишонаси ҳисобланади.
Вилоят Раҳбари Тожик денгизи соҳилида замонавий меҳмонхона ва котежнинг қурилиш режаси билан танишди. Меҳмонхонага “Баҳористон” санаторийси буюртма берган. Пудратчи “Суғдшаҳрофар” МЧЖдир. “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили”да бундай иншоотнинг бунёд этилиши рамзий аҳамият касб этади.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: