31 январ куни вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Гулистон шаҳрига иш сафари уюштирди.
Гулистон шаҳрига бӯлган иш сафари чоғида Ражаббой Аҳмадзода маҳаллий давлат ҳокимияти ижроия органи раҳбариятининг эътиборини ободончилик масаласига қаратди. Гулистон шаҳри Тожик денгизи соҳилида жойлашгани учун ҳам сайёҳлик минтақаси ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, шаҳар ҳудудининг ободончилиги зарурий даражада йӯлга қӯйилиши бӯйича кӯрсатма берилди. Маълумки, Гулистон шаҳрига ҳар йили кӯплаб маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар ташриф буюрадилар. Шаҳарнинг ташқи кӯриниши ва ободончилигига эътибор қаратиш бу ерга келувчи саёҳат иштиёқмандлари сафининг кенгайишига хизмат қилади. Шу асосда шаҳар раҳбарияти йӯлнинг икки четига соя берувчи дарахтларни ӯтқазиш, безак тошларидан фойдаланиб шаҳарнинг кириш қисми участкасини янгилаш, рақамли светофор ӯрнатиш, кӯкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириб шаҳарни янада кӯркам қилишга вазифадор этилди.
Вилоят Раҳбари сафар давомида “Қайроққум гиламлари” ОҲЖ фаолияти билан яқиндан танишди. Республикадаги гилам ишлаб чиқариш корхоналарининг энг йириги ҳисобланмиш ушбу ҳиссадорлик жамияти ӯзининг биринчи маҳсулотини 1960 йили ишлаб чиқарган. Сӯнгги йилларда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бошламаси ва қӯллаб-қувватлаши билан Тожикистон Жумҳуриятида гиламчилик соҳасини равнақ топтириш йӯлида устувор қадамлар ташланган. Жумладан, гилам тӯқиш корхонасига нуфузли хорижий ширкатларнинг замонавий тӯқиш станоклари ва технологиялари олиб келинди. “2014-2020 йиллар учун Тожикистон Жумҳуриятида гиламчиликни ривожлантириш дастури”нинг қабул қилиниши мамлакат ҳукуматининг гиламчилик соҳасини равнақ топтиришга қаратилган яна бир бошламасидир.
2017 йили мазкур корхона 1778,7 минг метр квадрат гилам маҳсулоти ишлаб чиқарган. Бу 2016 йилга нисбатан 11,3 фоиз кӯпдир. Тайёр маҳсулот сотувини яхшилаш йӯналишида белгиланган тадбирлар 2017 йили тайёр маҳсулот сотуви ҳажми 2 миллион метр квадратни ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 492124 метр квадрат ортишига имкон яратди.
Бозор талабидан келиб чиқиб, 2017 йилда корхона мутахассислари томонидан 31 хил янги гилам дизайни тайёрланди. Янги кӯринишда тайёрланган гиламлар харидорлар томонидан яхши кутиб олинди. Бугун корхона раҳбарияти ишлаб чиқариш иқтидорини ошириш ва корхонанинг олдинги нуфузини қайта тиклаш учун тадбир белгиламоқда. Шу мақсадда, корхонада янги ишлаб чиқариш линиясини жорий этиш режалаштирилган. Ушбу соҳада илғор бӯлган давлатлар Туркия, Эрон ва Бангладешдан келтирилган янги линия хом ашё киритилиши 50 фоизгача озайишига имкон яратади. Шу вақтгача “Қайроққум гиламлари” хом ашёни, яъни толани асосан чет элдан олиб келарди. Сифатли полипропилен толаларни ишлаб чиқаришга мӯлжалланган янги линия 34 млн. сомоний эвазига қурилади. Хом ашёни ишлаб чиқариш учун замонавий станокларнинг олиб келиб ӯрнатилиши корхонанинг мунтазам фаолиятини таъминлаш ҳамда маҳсулот нархининг бирмунча пасайишига имкон беради. “Қайроққум гиламлари” очиқ ҳиссадорлик жамияти ишлаб чиқариш иқтидорини юксалтириш, шунингдек, гиламлар сифатини яхшилаш ва уларни рақобатга чидамли қилиб тайёрлаш учун зарурий чоралар белгиламоқда. Режага кӯра, корхонанинг 2018 йилдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2200 минг метр квадратни ташкил қилиши кӯзда тутилган.
Вилоят раҳбари жунли табиий гиламларни ишлаб чиқаришни йӯлга қӯйиш, гуллар ӯтқазиш ва фавворалар қуриш орқали жамият атрофини ободонлаштириш юзасидан корхона бошқармасига кӯрсатма берди.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: