30 январ куни Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Бӯстон шаҳрига иш сафари уюштирди.
Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Бӯстон шаҳрида “Шаҳрсохтмон” МЧЖ ҳайкалтарошлари асарларини кӯздан кечирди. Мазкур ширкат сӯнгги йиллар давомида улуғ инсонларнинг ҳайкалларини ясаш билан шуғулланиб келмоқда. Ширкат ҳайкалтарошлари ясаган ҳайкаллар аллақачон вилоятнинг кӯплаб шаҳар ва ноҳияларида қад ростлаган.
Вилоят Раҳбари жамият мутахассисларининг ижодий ишлари билан танишиб, 2018 йилнинг Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш” йили деб эълон қилинганини таъкидлади. Шунинг учун ободончилик ва яратувчанлик ишларини бажариш, сайёҳларни янада кӯпроқ жалб этиш мақсадида, вилоят шаҳар ва ноҳияларида декоратив ҳайкаллар ӯрнатилса фойдадан холи бӯлмайди.
Сӯнгра, Ражаббой Аҳмадзода “Анҳор” МЧЖ фаолияти билан танишди. Танишув чоғида вилоят Раҳбарига маълум қилишларича, мазкур корхона буғдойни қайта ишлаш ва ун ишлаб чиқариш билан машғул. Корхонанинг биринчи линияси бир кеча-кундузда 120 тонна буғдойни қайта ишлашга имконятига эга. Сотиб олинган янги ускуна ӯрнатилиши ортидан бу рақам 500 тоннага етиши мумкин. Корхонадаги ускуналар асосан Хитой Халқ Республикасидан келтирилган. Қурилиш ишларини якунлаш ҳамда керакли аппарат ва ускуналарни сотиб олишга 13 миллион сомоний сарфланган.
Танишув асносида вилоят Раҳбари тадбиркорга рақобатга чидамли маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишни уқтирди. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда корхонада макарон ишлаб чиқаришни йӯлга қӯйиш тавсия этилди.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: