Иш сафари билан Конибодом шаҳрида бӯлган вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода «Билол–Суюлин-Семент» МЧЖ корхонасини бориб кӯрди.
Цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона тӯлиқ ишга туширилса, 70 киши доимий иш жойи билан таъминланади. Ражаббой Аҳмадзода корхона билан танишар экан, ишлаб чиқариш қувватидан тӯлиқ фойдаланиш, корхона атрофини обод қилиш, доим яшил дарахтларни ӯтқазиш, корхона ҳудудидаги йӯлларни таъмирлаш ва янгилаш борасида масъулларга йӯриқлар берди.
Тожикистон Жумҳурияти Ҳукуматининг қӯллаб–қувватлаши билан Хужанд–Исфара автомобил йӯли, жумладан, Конибодом-Патар участкаси янгиланмоқда. Ушбу лойиҳа республика ҳукуматининг ҳиссаси, Жаҳон банкининг маблағ ӯтказиши ва Транспорт вазирлигининг буюртмаси билан амалга оширилмоқда. Вилоят Раҳбари йӯл қурувчилар билан суҳбат чоғида йӯлни юқори сифатда Патар божхона кузатув пункти минтақаси ҳудудигача янгилаб боришни вазифа қилиб қӯйди.
Ражаббой Аҳмадзода, шунингдек, Жарроҳлик маркази, театр ва шоҳ Исмоил Сомоний хиёбонининг қурилиши, С.Айний кӯчаси автомобил йӯлининг янгиланиши, сув–канализация идорасига қарашли ичимлик суви линиясининг қабул нуқтаси, “Ҷавонӣ” стадиони билан яқиндан тинишиб чиқиб, ишларни сифатли охиригача сифатли қилиш тӯғрисида фойдали кӯрсатмалар берди.
Вилоят раҳбари иш сафари давомида уч фахрий-донгдор деҳқон Эркин Дадобоев, жаҳонзеблик ӯқитувчи Ширин Сангинова ва таниқли давлат арбоби Бибихон Азизовани зиёрат қилди.
Шу куни вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органи биносида вилоят тизим бирлашмалари раҳбарлари ва шаҳар фаоллари иштирокида иш йиғилиши ӯтказди.
Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Миллий бирлик байрамининг умумжумҳуриявий тантанасини Конибодом шаҳрида ӯтказиш ҳақидаги ташаббусини эслатиб ӯтиб, байрам шодиёнасини юқори даражада ӯтказишга тайёргарлик кӯриш учун масъуллар олдига аниқ вазифалар қӯйди.
Эслатиб ӯтиш лозимки, ушбу қутлуғ сана муносабати билан Конибодомда вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан қурилаётган саккиз катта иншоот фойдаланишга топширилади.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: