Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3102
Печать

29 январ куни вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода халқ хӯжалигининг ҳолати билан танишиш мақсадида, Конибодом шаҳрига иш сафари уюштирди.

Вилоят раҳбари дастлаб Лоҳутий қишлоқ жамоатида бӯлиб, 29-мактабнинг янги биноси қурилиши билан танишди. Айтиш керакки, муассасанинг янги биноси лойиҳага кӯра 3 қават, 21та синфхона, 220 ӯринли мажлис хонаси, спорт зали, 80 кишига мӯлжалланган ошхонадан иборат бӯлади. Шунингдек, мактаб биноси марказлаштирилган иситиш системаси, иссиқхона ва артезиан қудуққа эга бӯлади. Иншоотнинг олдиндан белгиланган харажат қиймати 12,8 млн. сомонийга тенг. Бино тӯлиқ вилоят бюджетининг маблағ ӯтказиш йӯли билан қуриб битказилади. Қурилиш ишлари 2016 йилнинг апрел ойида пудратчи-«КММ-44» МЧЖ томонидан бошланган.

 

Ражаббой Аҳмадзода танишув чоғида вилоят Асосий қурилиш идораси, Конибодом шаҳар раҳбарлари ва бошқа масъул шахсларга бинокорлик ва пардозлаш ишларида ӯзимизда ишлаб чиқарилаётган сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш зарурлигини уқтирди. Чунки маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифат ва қиймат жиҳатдан ҳам қатор афзалликларга эга. Шунингдек, синфхоналарни сифатли стол-стул ва мебеллар билан таъминлаш, лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар ва комютерлар билан жиҳозлаш, мактаб ҳовлисини ободонлаштириш ва кӯкаламзорлаштириш юзасидан масъулларга кӯрсатмалар берилди.

Айтиб ӯтиш зарурки, янги таълим биносининг қуриб фойдаланишга топширилиши ӯқитувчи ва ӯқувчилар, қолаверса, Лоҳутий қишлоқ жамоатининг 21 мингдан ортиқ аҳолиси учун давлат ва ҳукуматнинг муносиб совғаси бӯлади.

Конибодомда янги суғориш мавсумга тайёргарлик кӯриш, яхоб бериш ва шӯр ювиш ишларини йӯлга қӯйиш учун бир қатор ишлар қилинган. Сафар давомида вилоят Раҳбари Катта Фарғона каналини тозалаш жараёни билан танишди. Катта Фарғона канали минтақадаги муҳим ирригация тармоқларидан бири ҳисобланади. Зеро, бу канал қишлоқ хӯжалиги аҳамиятига эга 19 минг гектардан ортиқ ерни, жумладан 10 минг гектар боғ майдонларини ва 9 минг гектар экин ерларини сув билан таъминлайди. Мазкур каналнинг узунлиги 65 километрни ташкил қилади. Ҳозирда каналнинг 18 километр узунликдаги ҳудудида мавсумга тайёргарлик ишлари бажарилган.

Вилоят Раҳбари канални тозалаш ишларининг бориши билан танишиб бӯлгач, масъулларга ишларни ӯз вақтида якунлаш вазифасини топширди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: