30 январ куни Сада байрами муносабати билан вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода иштирокида вилоят марказида жойлашган Камол Хужандий театри олдида байрам тадбири ҳамда мевали, соя берувчи ва манзарали дарахтлар, гул ва гул буталари кӯчатлари, экинлар уруғликлари сотув-ярмаркаси бӯлиб ӯтди.
Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода ӯз чиқишида вилоят аҳлини Сада байрами билан қутлаб, яхши ниятларни тилади.
Ражаббой Аҳмадзоданинг таъкидлашича, давлат мустақиллиги ҳамда бевосита ташаббуси билан Сада байрами яна қайта тикланди.
-Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлисига йӯллаган навбатдаги Паёмида “Эзгу урф-одатларимиз ҳамда Наврӯз, Меҳргон ва Сада каби миллий байрамларимиз яратувчан ахлоқ ва маънавиятни тарғиб қилишга хизмат қилиб келган. Шу юзасидан, азиз халқимизнинг моддий-маънавий ютуқлари ЮНЕСКО умумжаҳон рӯйхатига киритилиши зарур” дея жуда ӯринли таъкидлагандилар. Миллат пешвосининг ушбу қутлуғ миллий байрамимизнинг ЮНЕСКО умумжаҳон рӯйхатига киритилиши борасидаги таклифлари Сада ҳам Наврӯзи Ажам каби самимий кутиб олиниши, ӯзининг ажиб фазилатлари мажмуи билан дунё халқлари томонидан самимий қаршиланиши, бундан кейин ҳам жаҳон аҳли ӯртасида ахлоқий фазилатларнинг тарғиб қилинишига файзли таъсир ӯтказишига ишонч бағишлайди,-дея урғулади Ражаббой Аҳмадзода.
Бир неча йил олдин Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита таклифи ва Наврӯз кенг нишонланадиган мамлакатларнинг қӯллаб-қувватлаши билан ушбу улуғ ва муборак байрамимизга халқаро байрам мақоми берилди. Бугунги кунда Наврӯз муҳим ахлоқий қадриятларнинг тарғиботчиси сифатида дунё халқлари ӯртасида муносиб нишонланмоқда. Кейинчалик фаровонлик рамзи ҳисобланган Меҳргон байрамини қайта тиклаш йӯлида амалий ишлар қилинди. Улуғ Миллат пешвосининг ана шу саъй-ҳаракатлари натижаси ӯлароқ, “Байрам кунлари тӯғрисида”ги Тожикистон Жумҳурияти Қонунига ӯзгартиш киритилиб, Меҳргон ва Сада ҳам миллий байрам сифатида қайд этилди.
Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи ҳам Миллат пешвосининг қадим тарихга эга удумлар ва анъаналар, жумладан, Сада байрамини тиклаш йӯналишидаги кӯрсатмаларини амалга ошириш учун тадбирлар белгиламоқда. Бу йил вилоят раҳбарияти Сада байрами билан боғлиқ бошқа анъаналар қатори мевали ва манзарали дарахтлар кӯчатлари сотув-ярмаркасини ӯтказишни лозим топди.
Айтиш ӯринлики, тадбирда Қирғизистон Республикасининг Боткент вилоятидаги ваколатли вакили Абиш Холмирзоев ва ҳамроҳлари қатнашдилар.
Кӯчатлар сотув-ярмаркасида 100 минг туп манзарали, соя берувчи, доим яшил ва мевали дарахтлар кӯчатлари, 20 минг туп гул кӯчати, 1 тоннадан ортиқ сифатли уруғликлар ва ӯғитлар тақдим этилди. Суғд вилояти деҳқонлари билан бир қаторда Қирғизистондан келган деҳқонлар ҳам чирой берувчи кӯчатларнинг турли хилларини, жумладан, қарағай кӯчатини тақдим этдилар.
Шу куни концерт уюштирилиб, кӯчатлар сотув-ярмаркасининг фаол иштирокчиларига совғалар топширилди.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: