Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3097
Печать

Куни кеча Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг Боткент вилоятидаги ваколатли вакили Абиш Холмирзаевни қабул қилди.

Ражаббой Аҳмадзода Суғд вилоятига ташриф буюргани учун Абиш Холмирзоевга миннатдорчилик билдириб, меҳмонларнинг ташрифи Сада байрами нишонланадиган кунга тӯғри келгани қувонарли ҳол эканини айтди.

Таъкидланганидек, давлат Мустақиллиги ҳамда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон юритиб келаётган маданий сиёсат туфайли тожикларнинг аждодлардан қолган қадим маданияти ва урф-одатлари яна қайтадан тикланмоқда. Сада байрами шулар жумласидандир.

 

Икки мамлакатнинг олий раҳбарлари ташаббуси билан давлатлар ӯртасидаги дӯстона муносабатлар ривожланиб, икки қӯшни республика ӯртасида бир қатор ҳамкорлик битимлари имзолангани тилга олинди.

Вилоят раҳбарининг қайд этишича, Суғд вилояти ва Қирғизистон Республикаси ӯртасида маҳсулот айирбошлаш 2017 йилда 31,3 млн. АҚШ долларига етган. Бу 2016 йилга қараганда 10 миллион АҚШ доллари миқдорида кӯпдир. Шунинг ӯзиёқ икки томонлама ҳамкорликлар йилдан-йилга ривожланиб бораётганидан дарак беради. Ражаббой Аҳмадзода Суғд вилояти келгусида ҳам Боткент вилояти билан ҳамкорликларни кучайтиришга тайёр эканлигини қӯшимча йилди.

Қирғизистон Республикасининг Боткент вилоятидаги ваколатли вакили Абиш Холмирзоев қизғин ва самимий қабул учун Суғд вилояти раҳбарларига миннатдорчилик билдирди. Абиш Холмирзоев Ражаббой Аҳмадзодани вилоят Раиси бӯлишдек масъулиятли вазифага тайинлангани билан қутлаб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилади. Тожик ва қирғиз халқлари асрлар давомида бир бири билан дӯст, оғаини, қӯни-қӯшни бӯлиб яшаб келгани, ота-боболарнинг бу эзгу анъанаси бундан кейин ҳам давом эттирилиши таъкидланди.

Қирғизистон Республикасининг Боткент вилоятидаги ваколатли вакили Абиш Холмирзоев бир неча ҳамкорлик битимларининг татбиғи ҳақида гапира туриб, алоқаларни мустаҳкамлашга доимо тайёр эканини билдирди.

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш, ӯзаро тажриба алмашиш ва ёш авлодни дӯстлик руҳида тарбиялаш учун ҳар икки томон вакилларини жалб этган ҳолда мунтазам турли маданий тадбирлар ва спорт мусобақаларини ташкил қилиш ва ӯтказиш таклифи билан чиқди. Бу таклиф меҳмонларга ҳам маъқул бӯлди. 

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: