Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3497
Печать

Жорий йилнинг 28 январ куни вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Хужанд шаҳридаги бир қатор ижтимоий иншоотлар фаолиятини кӯздан кечиргандан сӯнг, меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олди.

Улардан бири саноат соҳаси фахрийси Ҳамро Тоҳирова бӯлиб, у узоқ йиллар давомида ӯз малака ва маҳоратини шу соҳа тараққиётига бағишлаган. Ҳамро Тоҳирова самарали меҳнатлари учун Социалистик меҳнат қаҳрамони ва Хужанд шаҳрининг Фахрий фуқароси унвонига сазовор бӯлган. Вилоят Раҳбари меҳнат фахрийларига Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг сӯзларини етказиб, уларга саломатлик ва қарилик давлатини тилади.

 

Фахрийлар ҳолидан хабар олиш чоғида вилоят Раҳбари Хужанд шаҳрининг Фахрий фуқароси Баҳриддин Аҳмедовни ҳам бориб кӯрди. У 23 йил давомида Ленинобод вилояти ижроия қӯмитаси котиби вазифасида ишлаб, 35 йил қишлоқ, ноҳия ва вилоят совети депутати сифатида фаолият юритган. Самарали меҳнатли учун давлат мукофотлари, жумладан, СССР ва Тожикистон Жумҳуритининг 13та медали, 2та СССР Фахрий нишон ордени, Тожикистон Жумҳурияти Дӯстлик ордени ва Тожикистон маданияти Хизмат кӯрсатган ходими унвонлари билан тақдирланган.

Таниқли ӯқитувчи Рафоат Раҳимова эса, умрининг 56 йилини ёш авлод таълим-тарбиясига сарфлаган. Бу маърифатпарвар аёлнинг 24 набираси ва 13 эвараси бор. Етти фарзанди ҳам ӯқитувчилик касбини улуғлаган. Шунинг учун ҳам бу оилани ӯқитувчилар оиласи дейиш мумкин. Рафоат Раҳимова ӯкитувчилик фаолиятини 9-ӯрта мактабдан бошлаб, шу билан бирга, Пахтакор маҳалласидаги мактаб-интернатда химия-биология ва қишлоқ хӯжалиги асослари фанлари ӯқитувчиси бӯлиб ишлаган. Рафоат Раҳимова кексалик даврига етган бӯлса ҳам, ҳалигача ӯқитувчилик касбидан кӯнгил узолмайди. Бугунги кунда ҳам шаҳардаги 19-УТМда  фаолият юритиб, халқ фарзандлари тарбияси билан шуғулланишни ӯзига фахр, деб билади. У халққа хизмат қилиш энг улуғ яхшилик эканлигини айтади. Таниқли ӯкитувчи Тожикистон Маорифи аълочиси унвони, меҳнат фахрийси медали, Маориф вазирлигининг бир нечта Ифтихорномалари ва Катта ӯқитувчи унвонига сазовор бӯлган. Бу маърифатли аёлнинг ибратли фаолияти ва ҳаёти тӯғрисида вақтли матбуотда мақола ва очерклар чоп этилган. Бу мақолалар унинг халқ ва Ватанга қилган содиқона хизматидан дарак беради.

Вилоят Раҳбари комил инсонларни тарбиялашдаги самарали меҳнатлари учун Рафоат Раҳимовага миннатдорчилик билдириб, унга хотиржамлик ва саломатлик тилади.

Ражаббой Аҳмадзода, шунингдек, Тожикистон Жумҳурияти Халқ артисти Сайрам Исоеванинг ҳам ҳолидан хабар олди. Сайрам Исоева мамлакатимизнинг таниқли санъаткори бӯлиб, Тошкент шаҳридаги Театр ва балет олийгоҳида ӯқиган. Камол Хужандий номидаги мусиқали драма давлат театрида санъаткор, режиссёр ва бош режиссёр вазифаларида фаолият юритган. Бугунги кунда «Бибиҳо» халқ ансамблининг раҳбаридир. 100дан ортиқ ролларда ӯйнаб, бир неча спектаклларга режиссёрлик қилган. Арзирли меҳнатлари учун меҳнат Қизил Байроқ ордени, Халқлар дӯстлиги ордени ва бошқа давлат ҳамда соҳавий мукофотлар соҳиби бӯлган.

Вилоят Раҳбари таниқли санъаткорга фарзанди-санъаткор Саодат Саломованинг вафоти туфайли таъзия изҳор этиб, санъат дунёсида босиб ӯтган йӯлининг арзирли эканлигини айтди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: