Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3265
Печать

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода 28 январ куни Раҳим Жалил хиёбонида юртни обод қилишдек эзгу тилакни қалбига тугиб, манзарали дарахт ӯтқазди. Шаҳар аҳолисини Сада байрами муносабати билан ободончилик ва кӯчат ӯтқазиш ишларини кенг йӯлга қӯйишга чорлади.

Вилоят Раҳбари янги қад ростлаган “Парламент” меҳмонхонасини бориб кӯриш асносида Сирдарё соҳилини ободонлаштириш режаси ва бу ерда қуриладиган иншоотлар билан танишди. Шаҳар ободончилик режасига кӯра, Сирдарё соҳилида бир қатор иншоотлар, жумладан, меҳмонхоналар, ресторанлар ва миллий чойхона қуриш кӯзда тутилган. Ражаббой Аҳмадзода тадбиркорларни вилоят маркази ободончилигига ҳисса қӯшишга ҳамда шаҳарсозлик кенгаши билан келишган ҳолда қурилиш ва янгилаш ишларини бажаришга чақирди. Вилоят раҳбарияти эса, эзгу яратувчанлик ишлари ижросида тадбиркорларни ҳар томонлама қӯллаб-қувватлайди.

 

Сирдарё соҳилида замонавий иншоотлар бунёд этилса, қадимий Хужанд шаҳрининг сайёҳлик нуфузи юксалади. Ӯз навбатида Хужанд туристик шаҳарлар халқаро меъёрларига мослашади. Маҳаллий ишбилармон томонидан қуриб битказилган замонавий “Парламент” меҳмонхонаси лойиҳаси Шарқ ва Ғарб меъморчилигининг ӯзаро уйғунлашувидан ҳосил бӯлган. Меҳмонхона тӯрт қаватдан иборат. Биринчи қават хизмат кӯрсатиш ва қолган учта қават яшашга мӯлжалланган. Тез кунлар ичида меҳмонхона мижозлар учун ӯз эшикларини очади. “Парламент” нафақат меҳмонхона, балки халқаро хизмат кӯрсатиш мажмуаси сифатида ҳам фаолият юритади. Меҳмонхона 28та шинам хона, ресторан, ҳаммом, футбол ва бошқа спорт турларига мӯлжалланган иккита майдон, бадантарбия зали ва сайр қилиш минтақасини ӯз ичига олади. Қисқаси, бу ерда мижозлар яшаши ва дам олиши учун барча шароитлар яратилган.

Биринчи навбатда меҳмонхонада 50 киши иш жойи билан таъминланади. Сирдарё соҳилининг ажиб манзараси ушбу мажмуага ӯзгача файз қӯшади. Меҳмонхона раҳбарияти юлдузли меҳмонхона номини олишга энг яхши хизмат кӯрсатиш имкониятларини юзага келтириш билан ӯз мижозларининг берадиган баҳоси орқали эришишга аҳд қилган.

Вилоят Раҳбари танишув чоғида “Сирдарё” чойхонасининг жорий ҳолатини кӯздан кечирди. Ҳақиқатдан ҳам, бугун миллий маданият ва анъналарни тиклаш замон талабидир. Тожик халқи ӯзининг чойхона фаолиятига доир бой маданияти билан тарихда алоҳида ӯрин тутган. Шунинг учун ҳам вилоятда ота-боболаримиздан қолган маданиятнинг муҳим рукни ҳисобланувчи миллий чойхоналар фаолиятига эътибор қаратилади. Дастлаб “Обком” чойхонаси номи билан донг таратган “Сирдарё” чойхонаси 1979 йили қуриб битказилган. Чойхона узоқ йиллик танаффусдан сӯнг 5 йил олдин вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг ёрдами билан яна қайтадан ишга тушганди. Шундай қилиб, чойхона Хужанд шаҳри балансига ӯтказилди. Олиб борилган таъмир ишларидан сӯнг яна обод масканга айланди. Сирдарё соҳилида жойлашган дилкаш манзарага эга чойхона қадимий Хужанд аҳолиси ва меҳмонлари учун хизмат кӯрсатиб келмоқда. Чойхона бир вақтнинг ӯзида 100 кишига хизмат кӯрсатиш имконига эга. Чойхонада икки хил палов оши, кабоб, 5 хил биринчи таом тайёрланади.

Ражаббой Аҳмазода чойхона раҳбариятини чойхонада янгилаш ишларини йӯлга қӯйиб, унинг ташқи кӯринишини миллий нақшлардан фойдаланган ҳолда безаш, шунингдек, чойхона саҳнида ӯймакор айвон қуришга вазифадор этди. Чойхона саҳни ва атрофини янада обод қилиш, иншоот ҳудудини тоза сақлаш чойхона раҳбарияти яқин келажакда амалга ошириши зарур бӯлган вазифалар сирасига киради. Бу ерга келувчи ҳар бир инсон эсда қоларли таассурот билан қайтиши лозим.

Айниқса, кекса отахонлар бу бошламадан хурсанд бӯладилар. Зеро, чойхона улар дам оладиган, ӯзаро дийдорлашадиган жойдир. Вилоят раҳбарининг тавсияси ва қӯллаб-қувватлаши билан мазкур чойхонада фахрий қариялар ва УВУ иштирокчилари учун чой ва ширинликлар бепул берилади.

Шу ернинг ӯзида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода шаҳар раҳбарияти, атроф-муҳитни асраш бошқармаси ва турар жой хӯжалигига дарё соҳилини чиқинди ва асоссиз иншоотлардан тозалаб, унинг санитар-экологик ҳолатини мӯътадиллаштириш борасида қатъий топшириқлар берди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: