Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3210
Печать

28 январ куни вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода яратувчанлик ишлари жараёни ва вилоят марказидаги ижтимоий муассасалар фаолияти билан танишди.

Жумладан, “Тожикистон Жумҳурияти Давлат мустақиллигининг 20 йиллиги” номи билан аталувчи сузиш бассейнлари мажмуасининг жорий ҳолати текширилди. Ушбу иншоот жумҳурият ҳукумати ва мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қӯллаб-қувватлаши билан давлат Мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида вилоят халқига совға қилинган. Сузиш мажмуасининг бугунги ҳолати вилоят Раҳбарини қаноатлантирмади. Зеро, мазкур спорт муассасаси таъмирга муҳтож ҳолга келиб қолган. Бу ерда хизмат кӯрсатиш сифати ҳам кӯнгилдагидек эмас. Атроф-муҳитнинг ободончилик ҳолати ташвишланарли бӯлиб, фавворалар масъуллар эътиборидан четда қолган. Сӯнгги икки йил давомида раҳбарият ва соҳа ходимларининг масъулиятсизлиги сабабли сузиш мажмуаси деярли яроқсиз ҳолга келиб қолган. Иншоотнинг ёритиш, иситиш ва ҳаво тортиш системалари зарурий даражада фаолият юритмаганлиги боис мижозларга хизмат кӯрсатиш сифати анча пасайган.

 

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Сузиш бассейнлари мажмуаси раҳбарини жиддий танқид қилди. Агар камчиликлар белгиланган муддатда тузатилмаса, мажмуа раҳбари эгаллаб турган вазифасидан четлатилиши таъкидлади. Вилоят раҳбари мазкур иншоотни тӯлиқ реконструкция қилиб, келгусида унинг фаолиятида жиддий муносабатни йӯлга қӯйиш бӯйича шаҳар Асосий қурилиш идораси ва бошқа тегишли масъулларга кӯрсатма берди. Шу асосда, иншоотнинг амалдаги ёритиш ва сувни иситиш системасини табиий усулга ӯзгартириш, сузиш бассейнлари, кийиниш хонаси, бадантарбия зали ва бошқа хизмат кӯрсатиш бӯлмаларини зарурий даражада қайта тиклаш кӯзда тутилган.

-Сузиш бассейнлари мажмуаси белгиланган муддатда тӯлиқ таъмирдан чиқарилиб, спорт ва соғломлаштириш муассасаси сифатида доимий режа асосида йилнинг барча фаслларида, айниқса куз ва қишда шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига хизмат кӯрсатиши зарур,-дея таъкидлади вилоят Раҳбари.

Давлат Мустақиллигининг 20 йиллиги номи билан аталувчи стадион ҳам таъмирга муҳтож. 2017 йилнинг 27 декабрида бӯлган кучли шамол стадионга зарар етказган. Мазкур иншоот атрофини ободонлаштириш ва кӯкаламзорлаштиришга боғлиқ ҳолат юзасидан стадион раҳбарияти ва шаҳар уй-жой-коммунал хӯжалиги фаолияти танқид остига олинди. Камчиликларни бартараф этиш ва стадионнинг шикаст етган жойларини қайтадан тиклаш учун масъулларга 10 февралгача вақт белгилаб берилди. Янгилаш ишлари доирасида махсус минбарни қайта тиклаш, ӯриндиқларни бӯяш, замонавий монитор ӯрнатиш ва спорт шаҳарчаси атрофига кӯчат ӯтқазиш бӯйича кӯрсатма берилди. Шунингдек, стадионда ёшлар ва ӯсмирлар илғор спорт турлари бӯйича машқ қиладиган турли тӯгараклар фаолиятини йӯлга қӯйиш лозимлиги таъкидланди.

Шаҳар раҳбарияти, бош меъмор ва бошқа тегишли мутасаддиларга бу ерда спортчилар учун замонавий меҳмонхона қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан вазифа юкланди. Янги қуриладиган меҳмонхонада спортчилар учун энг яхши шароитлар яратилади.

Спорт қасрини ҳам эътибордан четда қолдирмаган вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода муассаса раҳбариятидан иншоотни яхши иш шароитида сақлаш ва обод қилишни талаб қилди. Ёшлар ва спорт бошқармаси, Атроф-муҳитни асраш ва турар жой-коммунал хӯжалигига спорт шаҳарчаси ҳудудига кӯчат ӯтқазиш ишларини жонлантириш топшириғи берилди.

“Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили” доирасида вилоят раҳбарияти Хужанд шаҳрини янада обод ва кӯркам қилиш, уни туристик зонага айлантириш учун Шоҳ Исмоил Сомоний мажмуаси ва “Хужанд қалъаси” маданий-тарихий мажмуаси оралиғида осма йӯл бунёд этишни режалаштирган. Бу эзгу ташаббус вилоят марказининг сайёҳлик мақомини янада юксалтиради. Бу эса Хужандга келувчи маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар сафини кенгайтиради. Бинобарин, вилоят раҳбариятининг қӯллаб-қувватлаши билан Хужанд қалъаси таъмирланади. Спорт шаҳарчаси ҳудудида ҳам қӯлда тайёрланган халқ ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий совғалар сотиладиган дӯконлар ташкил қилинади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: