Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3032
Печать

Иш сафари билан Истаравшан шаҳрида бӯлган вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода бир неча хонадонда бӯлиб, уларга совға-саломлар улашди.

Жумладан, Ражаббой Аҳмадзода давлат ва сиёсат арбоби Қурбон Тӯраев уйига ташриф буюриб, хонадон соҳибидан ҳол-аҳвол сӯради. Қурбон Тӯраев узоқ йиллар Истаравшан, Айний, Мастчоҳ шаҳар ва ноҳиялари раиси, қишлоқ хӯжалик вазири сифатида фаолият юритиб, Ватан равнақига салмоқли ҳисса қӯшган.

Вилоят Раҳбари Ражаббой Аҳмадзода, шунингдек, “Шараф” орденининг ҳар учала даражаси лауреати Абдуназар Фармонқуловни зиёрат қилиб, ҳаётнинг оғир-енгилини кӯрган нуроний отахон билан дилдан суҳбатлашди.

 

Меҳнат фахрийси Сабоҳат Жамолова узоқ йиллар давомида шаҳар қишлоқ хӯжалиги соҳасида ишлаган. У ӯзининг ҳалол меҳнати билан бошқаларга ибрат бӯлган.

Вилоят Раҳбари турли соҳа фахрийлари билан суҳбатлашар экан, барча фахрийларнинг халқ ва Ватан олдидаги фидойи меҳнати ҳамиша давлат ва ҳукумат томонидан қадрланиши, улар мамлакат олий раҳбариятининг доимий эътибори ва ғамхӯрлиги остида эканликларини қайд этди.

Ӯз навбатида фахрийлар ҳам бундай самимий эътибор ва беминнат ғамхӯрлик учун Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга ва вилоят раҳбариятига миннатдорчилик билдирдилар.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: