Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3428
Печать

27 январ куни Истаравшан шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органи биносининг залида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода иштирокида шаҳар фаоллари мажлиси бӯлиб ӯтди.

Мажлисда вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатмалари билан вилоят, жумладан, қадимий Истаравшан шаҳри ҳудудида ободончилик ишлари бораётганини таъкидлади.

 

Ражаббой Аҳмадзода Истаравшан шаҳрининг ютуқ ва камчиликларини санаб ӯтиб, ободончилик ва яратувчанлик ишларини таҳлил қилди. Мавжуд камчиликларни тузатиш ҳақида масъулларга аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берилди. Вилоят раҳбари тӯрт минг гектардан ортиқ майдонга ёйилган Сексари мавзесида турли қишлоқ хӯжалик маҳсулотларини экиш ва парваришлаш учун тайёргарлик кӯришга ҳозирданоқ киришиш зарурлигини таъкидлади. Суғориш сувидан самарали фойдаланиш, экин таркибини тайёрлаш, ер унумдорлигини юксалтириш ва деҳқонлар билан ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Истаравшан шаҳрига бӯлган иш сафари натижаларидан келиб чиқиб, вилоят ва шаҳар масъулларини иншоотларни қуриб битказиш, шаҳардаги кӯча ва хиёбонларни кӯкаламзорлаштириш ишларини режага мувофиқ юқори сифатда бажаришга вазифадор этди.

Таъкидланганидек, Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи Истаравшан шаҳри аҳолиси ва фаолларини қӯллаб-қувватлашда давом этади. Хусусан, Муғ қалъасида олиб бориладиган қурилиш ишларига ӯз ёрдамини етказади. 3 километр шаҳарнинг ички йӯли вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан тӯлиқ таъмирдан чиқарилади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: