Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3486
Печать

Давлат Мустақиллиги, осойишталик ҳамда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг тинимсиз саъй-ҳаракатлари туфайли юртимиз бӯйлаб ободончилик ва яратувчанлик ишлари янгича тус олиб бормоқда.

Истаравшанда ҳам шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органи раҳбариятининг ташаббуси билан ободончилик ва бунёдкорлик ишлари бормоқда. Тарихий Муғ қалъасининг таъмирланиши, шу мавзеда 5100 ӯринли амфитеатрнинг бунёд этилиши маҳаллий ижроия органи амалга ошираётган улкан ободончилик ишлари сирасига киради. Ушбу иншоотга Истаравшан шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органининг асосий қурилиш бӯлими буюртма берган. Пудрат ишлари бешта қурилиш ширкати томонидан бажарилади. Айни чоқда бу иншоотда 160 бинокор қурилиш ишларига жалб қилинган. Ҳозиргача 80 фоиз ишлар охирига етказилган. Амфитеатр билан бирга бу ерда 164та ҳунармандлар растаси қуриб битказилади. Қалъа дарвозаси ва деворларига миллий меъморчилик асосида нақш солинади.

 

Қурилиш ишлари жараёни билан танишиб чиққан вилоят Раҳбари масъулларга сифатли маҳсулотлардан фойдаланиш ва барча ишларни юқори сифатда якунлашни уқтирди. Ҳунармандлар расталаридан қадим тарихга эга Истаравшанда кенг шаклланган халқ ҳунармандчилиги намуналари ӯрин олади. Келгусида тарихий Муғ қалъаси вилоят ва республикадаги тарихий мавзелар рӯйхатига киритилади. Бу мавзега кӯплаб маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар ташриф буюрадилар. Бинобарин, масъуллар ишларни юқори сифатда охирига етказишлари зарур.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: