Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Истаравшан шаҳрига бӯлган иш сафари давомида шаҳар марказидан ӯтувчи асосий йӯлни янгилаш ишларининг боришини кӯздан кечирди.
Танишув чоғида вилоят раҳбарига маълум қилинишича, умумий узунлиги 14 километрни ташкил қилувчи ушбу йӯл маҳаллий тадбиркорларни жалб этиш орқали тӯлиқ янгиланади. Режага кӯра, йӯлнинг икки чети ҳам обод қилинади. Йӯлакларга сополак терилади. Марказий кӯчага ёритгичлар ӯрнатилади. Ишларни бажаришга 10 миллион сомоний сарфланиши кӯзда тутилган. Шунингдек, маҳаллий ижроия органи бу мавзеда Давлат герби мажмуасини бунёд этишни режалаштирган. Вилоят раҳбари маҳаллий тадбиркорларнинг яратувчан ташаббусларидан ӯз мамнунлигини билдириб, масъулларга ишларни юқори сифатда якунлаш зарурлигини уқтирди.
Истаравшан шаҳрининг Истиқлол хиёбонида маҳаллий ишбилармон Ҳанифа Ёқубова томонидан аёллар касалликлари клиникаси қурилади. Мазкур иншоот тӯрт қаватдан иборат бӯлиб, салкам 3 миллион сомоний эвазига қурилади. Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода марказни кӯздан кечирар экан, клиника раҳбарларига соҳанинг энг яхши мутахассисларини ишга жалб қилиш, беморларни даволаш вақтида замонавий тиббиёт усулларидан фойдаланиш борасида маслаҳат берди. Шунингдек, урологик хизмат кӯрсатишни ташкил қилиш фойдадан холи бӯлмаслиги айтиб ӯтилди.
Ражаббой Аҳмадзода атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кӯкаламзорлаштириш учун масъулларга аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди. Йӯлнинг икки четига доим яшил дарахтлар, кӯпроқ баҳор гуллари ва лола ӯтқазиш зарурлиги таъкидланди.
Шу ернинг ӯзида Ражаббой Аҳмадзода шаҳарни сув билан таъминлаш тизимини қайта тиклаш лойиҳаси билан танишди. Мазкур лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан амалга оширилмоқда. ҳозиргача шаҳар ҳудудида 24 км. сув қувури янгисига алмаштирилган. Бундан ташқари, лойиҳа асосида 21та артезиан қудуқни таъмирлаш, 6та янги қудуқ бунёд этиш ва сув қувурларини янгилаш режалаштирилган. Лойиҳа амалга татбиқ этилса, шаҳар марказида 2 мингдан ортиқ хӯжалик сифатли ичимлик суви билан таъминланади. Натижада, сув талафоти бир неча марта камаяди.
Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода иш сафари давомида Истиқлол хиёбонидан ӯрин олган меҳмонхонанинг қурилиш жараёни билан танишди. Вилоят раҳбарига айтишларича, маҳаллий тадбиркор Бурҳон Эргашев томонидан қад ростлаган 4 қаватли ушбу меҳмонхона қурилишига 2,8 миллион сомоний сарфланган. Меҳмонхона 18та хона ва 36 ётоқ хонасидан иборат. Шунингдек, кичик зал ва ошхонага эга. Қурувчилар аллақачон асосий ишларни бажариб бӯлишган. Айни дамда пардозлаш ва безак бериш ишлари бормоқда. Танишув чоғида вилоят раҳбари тадбиркорга хизмат кӯрсатиш юқори даражада йӯлга қӯйилиши лозимлигини уқтирди. Меҳмонхона фойдаланишга топширилса, 30 киши иш жойи билан таъминланади.
Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Истаравшан шаҳрига бӯлган иш сафари доирасида шаҳар марказида Давлат герби мажмуасининг қурилиш жараёни билан танишди. Берилган маълумотларга қараганда, мазкур иншоот маҳаллий ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан бунёд этилмоқда. Бугунги кунгача қарийб 60 фоиз ишлар охирига етказилган. Давлат герби мажмуаси мутахассислар ва қӯли гул истаравшанлик усталар томонидан қуриб битказилади. Келгусида бу мавзе одамлар сайр қиладиган ҳамда турли сиёсий-маданий тадбирлар ӯтказиладиган обод бир масканга айланиши кутилмоқда.
Вилоят Раҳбари қурилаётган Давлат байроғи мажмуасини ҳам бориб кӯрди. Миллий байроқ Ёшлар ва ӯсмирлар маркази олдида қад ростлайди. Унинг атрофи ободонлаштирилади ва кӯкаламзорлаштирилади. Шунингдек, бу ерда маҳаллий тадбиркорлар томонидан болалар учун кӯнгилочар марказ ва ҳунар ӯргатиш хоналари қурилади.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: