Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3395
Печать

27 январ куни Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода олиб борилаётган ободончилик ва яратувчанлик ишларини кӯздан кечириш ҳамда фаоллар билан мулоқот ӯтказиш мақсадида Истаравшан шаҳрига иш сафари уюштирди.

Ушбу сафар чоғида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода дастлаб Сексари мавзеси ерларини ӯзлаштириш, каналларни тозалаш, “Қизили-4” сув тортиш станциясини таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди. Танишув чоғида берилган маълумотларга қараганда, Сексари мавзесида 4 минг гектардан ортиқ экин ери бор. Бугунгача Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиш йӯли билан ушбу мавзедаги ерларни қишлоқ хӯжалиги оборотига киритиш йӯналишида бир қанча ишлар бажарилди. Жумладан, 18000 метр канал тозаланди. Мазкур мавзега Сирдарёдан сув чиқарилиб, деҳқонларни экин суви билан мунтазам таъминлаб туриш мақсадида, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан 33 км. ички канал қайта тикланади, шунингдек, “Қизили-4» сув тортиш станцияси таъмирланиб, яна битта янги агрегат ӯрнатилади.

 

Ражаббой Аҳмадзода қайта тиклаш, каналларни тозалаш ва сув тортиш станциясини таъмирлаш ишларининг бориши билан танишар экан, масъулларга ишларни сифатли бажариш юзасидан аниқ топшириқлар берди. Таъкидланганидек, ерларни ӯзлаштириш Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида амалга оширилмоқда. Бундан кӯзланган мақсад, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади. Экин-тикин структурасига риоя қилиш, импорт ӯрнини босувчи ва экспортга қаратилган маҳсулотларни етиштириш, иссиқхоналар қуриш, интенсив боғларни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги айтиб ӯтилди. Шу билан бирга, вилоят раҳбари ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиб, пудрат ишларини сифатли якунлашни уқтирди. Катта ҳажмли хӯжаликларни янгилаш ва деҳқонларга ерни бӯлиб бериш масаласи ҳам ӯз вақтида ҳал қилиниши, ушбу мавзе ерларини тӯлиқ ӯзлаштириш режаси тайёрланиши зарур, дея таъкидлади вилоят раҳбари.

Эслатиб ӯтиш лозимки, ушбу мавзега сув чиқарилиши ортидан жами 4 минг гектар ер суғориш суви билан таъминланади. Натижада 2 мингдан ортиқ киши иш жойи билан билан таъминланади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: