Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 2728
Печать

Жорий йилнинг 17 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси–Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ӯзбекистон Республикасига давлат сафари доирасида икки мамлакат бошлиқларининг олий даражадаги музокараю мулоҳазалари бӯлиб ӯтди.

Давлатлар бошлиқларининг тор доирадаги сӯзлашувлари чоғида икки томонлама муносабатлар муҳим соҳаларидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Давлатлар бошлиқлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан батафсил фикр алмашишди.

 

Шундан кейин сӯзлашувлар иккала томон расмий делегациялари иштироки билан кенгайтирилган таркибда давом этди.

Тожикистон Республикаси Президенти ӯз чиқишида Ӯзбекистон билан ҳамкорликлар Тожикистон ташқи сиёсатида ҳамиша муҳим ӯринни эгаллаб келганини таъкидлади.

Тожик-ӯзбек муносабатлари икки халқ яқинлиги, кӯп асрлик дӯстлик ва ӯзаро эҳтиромга асосланиши қайд қилинди.

«Бугун имзоланадиган ҳужжатлар орасида Стратегик шерикчилик тӯғрисида келишув энг муҳим ҳисобланади. У икки мамлакат ӯзаро муносабатларини сифатан янги даражага чиқаради. Бу факт тарихий аҳамиятга эга ҳодиса бӯлиб, ӯзининг аниқлиги билан Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасида абадий дӯстлигу яхши қӯшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга самимий интилишимизни исботлайди»,-деб қайд этди мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон.

Учрашув чоғида томонлар, шунингдек, транспорт қатнови, минтақалар даражасида ҳамкорликлар, сув-энергетик захиралардан комплексли фойдаланиш, хавфсизлик ва мудофаа ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликлар долзарб йӯналишларини муҳокама этишди.

«Тарих ва анъаналар умумийлиги, халқларимиз қӯшнилиги маданий-гуманитар соҳаларда тожик-ӯзбек ӯзаро яқин ҳамкорликларини олдиндан белгилаб қӯйди. Тожикистон ва Ӯзбекистонда истиқомат қилувчи диаспоралар муносабатларимизга ӯзгача хусусият бағишлайди. Шу сабабли, мамлакатларимизда тожик ва ӯзбек диаспоралари аъзолари ривожланиши учун қулай шароит яратиш гуманитар соҳадаги ҳамкорликларнинг муҳим йӯналиши саналади»,-дея таъкидлади Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмон.

Учрашув чоғида томонлар бугунги куннинг кӯп жиҳатдан хавфсизлик глобал хатару таҳдидлари билан боғлиқ ташвишли ҳодисаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Икки давлат учун қӯшни бӯлган Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

Бу борада Миллат пешвоси минтақавий ҳамкорликларни ҳар томонлама ривожлантириш, минтақада дӯстлик, ӯзаро тушуниш ва яхши қӯшничилик фазосини мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд қилди.

Икки мамлакатнинг халқаро майдон, жумладан, БМТ, ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликларини ривожлантириш муҳим, дея баҳоланди.

«Ховар» ТМАА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: