Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 2397
Печать

Куни кеча Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан Ӯзбекистон Республикасига сафар қилди.

Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмонни Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлис Намояндалар мажлиси Раиси, Тожикистон Жумҳурияти Бош вазири, Тожикистон Жумҳурияти Президентининг Ижроия дастгоҳи Раҳбари ва бошқа расмийлар кузатиб қӯйдилар.

Бу сафарда Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмонга ҳукумат аъзолари, давлат идоралари ва муассасалар бошлиқлари, вилоятлар раислари, тадбиркорлар, маданият ва санъат аҳлидан иборат катта расмий делегация ҳамроҳлик қилади.

 

2018 йил 17 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон-Тожикистон Жумҳурияти Президентини юксак эҳтиром рамзи сифатида мезбон мамлакат раҳбари-Ӯзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев қизғин ва самимий кутиб олди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифи муносабати билан аэропорт майдони байрамона тус олганди. Икки давлат байроқлари ҳилпираб, Тожикистон ва Ӯзбекистон халқларининг дӯстлигини тараннум этувчи шиорлар осилганди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб ӯзбек халқининг тарихи ва мадани-ятига чуқур эҳтиром рамзи сифатида “Мустақиллик ва эзгулик” монументи пойига гулчамбар қӯйди.

Гулчамбар қӯйиш маросимида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Ӯзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлик қилди.

Шундан сӯнг, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни расмий кутиб олиш маросими “Кӯксарой” қасрида бӯлди. 

Олий мартабали меҳмон-Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Ӯзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев самимий кутиб олиб, фахрли шоҳсупа устига чорлади. 

Фахрий гвардия қӯмондонининг рапорти, икки мамлакат миллий мадҳияларининг янграши, давлатлар раҳбарларининг аскарлар сафи олдидан ӯтишлари, олий мартабали меҳмоннинг Ӯзбекистон давлат Байроғига ҳурмат кӯрсатиши, икки томоннинг расмий делегациялари ва Тошкентдаги дипломатик корпус вакиллари билан танишишдан иборат бӯлган расмий кутиб олиш маросими Фахрий гвардия қисмларининг икки давлат бошлиқлари олдидан ӯтишлари билан якунланди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг дӯсту биродар мамлакат-Ӯзбекистон Республикасига бӯлган давлат сафари давомида икки томонлама фойдали ҳамкорликларга бағишланган бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кӯзда тутилган.

«Ховар» ТМАА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: