Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3088
Печать

Дӯстлик-инсон руҳияти бебаҳо жавҳари, кӯнгилларни кӯнгилларга, дилларни дилларга, тақдирларни тақдирларга боғловчи музайян қасрдир. Дӯстлик-бу маънавий эҳтиёж, энг шодон кунларда дӯстни қӯмсайдиган, ғамгин кунларда унга суянадиган, умид манзилига элтадиган нурафшон риштадир. Дӯстлик-муваффақиятлар парвозига қанот бағишлайди, ёшлик шижоати, кексалик қаноати. Дӯстлик–халқлар, миллатлар ӯртасида инсоний меҳр, маънавий бирдамлик, манфаатлар умумийлиги туфайли воқеланадиган дилларга таскин ва илҳом берадиган маъводир.

Ӯзбек-тожик халқлари дӯстлиги буюк Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва ҳазрат Алишер Навоий ӯртасидаги пиру муршидлик, устозу шогирдлик, ҳеч қандай муболағасиз, юксак инсоний фазилатлар, садоқат тимсоли, асрлар оша ӯз қийматини йӯқотмаган беназир, мутлақ ҳақиқатдир. Бугун икки қондош ва жондош халқлар ӯртасидаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-иқтисодий муносабатлар эврилишга юз тутган лаҳазаларда икки халққа баробар икки сиймо ҳақида такрор-такрор гапирамиз.

 

Бундай дӯстликни барқарор этишган, тарихий улуғ ишларга раҳнамо бӯлган Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев самимий миннатдорчилик ва таҳсинларга лойиқдирлар. Ваҳоланки, халқлар бундай фараҳбаш кунларни, дийдорлашувни ӯн йиллаб кутишганди, орзулар ушалди.

Тожикистон ва Ӯзбекистон давлатлари ӯртасида 1992 йил 22 октябрда дипломатик алоқалар ӯрнатилган бӯлса-да, халқлар ӯртасидаги азалий дӯстлик бой ва узоқ қадимий тарихга эга. Икки давлат Раҳбарлари ташаббуси билан қӯҳна тарихнинг янги заррин саҳифалари очилди. Дастлаб 2018 йилнинг 10 январида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикаси Бош Вазири Абдулла Ориповни ӯз қароргоҳида қабул қилди. Бу учрашувда давлатлар ӯртасида ҳалталаб барча масалалар муҳокама этилди, муаммолар ечимига йӯл очилди.

Конвенсиумга биноан давлат Раҳбарларининг эзгу ташаббуслари билан ӯнга яқин чегара нуқталари очилди, узоқ айрилиқдан сӯнг дийдорга ташна халқларнинг орзуси ушалди.

2018 йилнинг 9 март куни Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонда юксак эҳтиром билан кутиб олинди. Шу куни дӯст ва қӯшни ӯзбек халқи ҳамда Ӯзбекистон давлат Бошлиғига эҳтиром рамзи сифатида 15 минг мамлакат фуқароси, пойтахтликлар, ӯсмирлар ва ёшлар олий мақомли меҳмон истиқболига чиқишиб, чексиз хурсандчилик билан кутиб олишди.

Юксак даражадаги учрашувнинг истиқболи ҳақида Тожикистон Жумҳурияти Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон комил ишонч билан шундай деди: «Халқларимизни узоқ асрлик дӯстлик, яхши қӯшничилик ва томонларни ҳурмат қилиш каби азалий анъаналаримиз бирлаштиради. Ӯзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик Тожикистон ташқи сиёсатининг устувор йӯналишларидан ҳисобланади. Бугунги музокараларимиз жараёнида эришиладиган келишувлар кӯп жиҳатдан ҳақиқий тарихий хусусиятга эгадир. Улар Тожикистон ва Ӯзбекистон муносабатларини босқичма–босқич, сифатан янги даражага кӯтариш учун асос яратади». Бундай яратувчанлик каломи қалбларга интиқлик билан кутилган Наврӯз ва баҳор насими тароватини олиб келди.

Учрашув давомида бундай баҳорий тароват бир лаҳза ҳам дилларни тарк этмади. Миллат пешвоси «Дӯстлик оқшом»ида сӯзлаган нутқида Жомий ва Навоий дӯстлиги теран илдизларига алоҳида эътибор қаратди. Самарқандда Садриддин Айний уй-музейи ҳамда Самарқанд шаҳрида Жомий ва Навоий ёдгорлигини қайта тиклаш ҳақидаги қӯшни давлат Раҳбари ташаббусига юқори баҳо берилди. Айни пайтда Душанбе шаҳрида Алишер Навоий номидаги боғ бунёд этиш ҳамда у ерда Жомий ва Навоий ёдгорлигини ӯрнатиш ҳақида ҳукумат қарори чиқарилганлигини мамнуният билан изҳор қилди.

Давлат Бошлиғи олий мақомли меҳмон ҳузурида устоз Айний атоқли ӯзбек адиблари–Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом билан шахсан таниш бӯлиб, улар билан яқин ҳамкорлик қилганини таъкидлади. Дарҳақиқат, устод Айний Жомий ва Навоий дӯстлиги ва зуллисонайнлик анъаналарини давом эттирган серқирра адиб ва унинг ижоди эса икки халқ турмуши ҳамда маданиятининг инъикосидир. Агар Жомий ижодига ӯзбек шоиралари Нодира, Увайсий, Дилшоди Барно, Анбар отин, зуллисонайн Қамбархон Хужандий, Нозимахоним кабилар пайравлик қилишган бӯлса, устоз Айний икки тилда баравар ижод қилганлар. Машҳур шарқшунос олим Тожикистон ФА мухбир аъзоси И.С.Брагинский «Тожикча-ӯзбекча икки тиллилик ҳодисаси ӯрта Осиё ёзувчилари ижодида асосан ХI асрдан бошланди. ХVIII-ХIХ асрларга келиб бу ҳодиса кенг тараққий топди», деб уқтирадилар. Ӯзбек шоирлари Бобур, Машраб, Турди, Махмур, Гулханий кабилар тожик тилида шеърлар ёзиш билан бирга, форс-тожик классикларига ҳам назира битишган, Муқимий, Фурқатлар эса Тошхӯжа Асирий, Фахрий Рӯмонийлар билан яқин муносабат ва ижодий ҳамкорликда бӯлишган. Шуни таъкидлаш жоизки, бизнинг авлод ӯрта мактаб таълими жараёнида «Эски мактаб», «Одина» сингари асарлар «Қуллар» романи (1934 йилда ӯзбек тилида, 1935 йилда тожик тилида нашр этилган ва роман мавзуси бӯйича иншо ёзиларди)ни ӯқиб ӯрганиб, Айний домла ижодий оламидан баҳраманд бӯлишган.

Устод Садриддин Айний тожик ва ӯзбек халқлари учун буюк истеъдод соҳиби саналган адибдир. У ҳамиша тожик халқи қатори ӯзбек халқи адабиёти ва маданияти билан билан бирга бӯлди. У билан ҳар икки қондош халқ фахрланади ва унинг асарларини қадрлайди. Агар Мустақиллик йилларида Тожикистон Ҳукумати сӯз санъаткорини «Тожикистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган бӯлса, Ӯзбекистон «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлади. Бу халқларнинг ӯз маърифат дарғаларига ҳурмат ва эҳтироми рамзидар.

Икки давлат раҳбарлари учрашувини икки халқ самимият ва ҳаяжон билан зангори экран орқали кузатиб турди. Миллат пешвосининг маданияти, катта сиёсий сарварлик қобилияти ва тажрибаси ҳар бир муносабат, такаллум ва такуллуфда яққол намоён бӯлди. Албатта, икки халқ дӯстлигини янада жипслаштирадиган омил тараққий этган иқтисодиёт ва ӯзаро манфаатли савдо-сотиқ муносабатларидир. Бу жараённи изга солиш ва жадаллаштириш айни муддао. Шу боис, давлат Бошлиқлари Ӯзбекистон Республикаси маҳсулотлари кӯргазмаси очилиши маросимида иштирок этишди. Кӯргазмага қӯшни давлатнинг 100дан ортиқ корхоналарининг 60 турдаги маҳсулотлари, жумладан, техника, қурилиш материаллари, энергетика соҳаси маҳсулотлари, химия ва минерал ӯғитлар, фармацевтика, озиқ-овқат, енгил ва тери саноати ҳамда мебел, полиграфия ва маиший хизмат маҳсулотлари намойиш этилди. Шу ерда муносабатлар такомили учун зарур бӯлган иқтисодий стратегик мақсад амалга оширилди. Ӯзбекистоннинг Сурхондарё вилоятини Тожикистонни Хатлон вилояти билан боғлайдиган «Ғалаба–Амузанг» давлатлараро темир йӯли рамзий тугмачани босиш орқали очиб берилди. Бу темир йӯл келажакда халқ хӯжалигининг ҳамма соҳаларини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратади.

Мамлакат «Борбад» қасрида Тожикистон ва Ӯзбекистон маданияти ва санъат усталарининг «Дӯстлик оқшоми» номли тантанали концерт дастури барчага ӯзгача сурур ва хуш кайфият бағишлади. Икки тилда янграган куй-қӯшиқлар бир дил қувончини тараннум этди. Муҳими шундаки, куйлар ҳар икки ҳалққа мансуб эди.

Олий даражада ӯтказилган учрашувнинг самарали натижаси шундаки томонлар ӯртасида ҳамкорликларга доир 27 ҳужжат расмийлаштирилди. У ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг деярли ҳамма жабҳаларини қамраб олади. Мустаҳкам Дӯстлик дарахти аллақачон ӯз меваларини бера бошлади: Тожикистоннинг «Регар» подстанциясидан «Ӯзбекистоннинг «Гулча» подстанциясига электр узатила бошланди; «Хужанд»-Тошкент» қатнови йӯлга қӯйилди; Хужанд шаҳрида Ӯзбекистон моллари учун савдо нуқталари ташкил этилди; Самарқандга тожик олиму адиблари, маданият ва ОАВ ходимлари ташриф буюрган бӯлса, Суғд вилоятига самарқандлик меҳмонлар келишди; Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети профессор-ӯқитувчилари Хужанд, Душанбе шаҳри олий ӯқув юртларида бӯлишди, ӯзаро ҳамкорликка келишилди. Бу қутлуғ ишлар икки давлат раҳбарининг асрга татигулик беқиёс инсонпарварлик, ватанпарвалик аъмолидир. Яна дӯстлик ҳақида сӯз юритилса, икки халқ мутафаккирлари нигоҳига назар ташламоқ лозим. Ҳазрат Навоий Хожа ҳофиз Шерозийни мавриди келганда «ягонаи аср», деб таърифлайди. Бири-бирига ёндош, елкадош халқлар қувончи ва қайғусини англаб, мақсад манзилига етказган ҳар икки Сарварни ҳам «Аср ягонаси» демоқлик, ҳар икки халқ тили ҳамда дилидан айтилмоғи муқаррардир.

Б.ШЕРОНОВ, ТҲБСДУ доценти

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: