Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 2661
Печать

2018 йилнинг 27 июлида вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи мажлислар залида вилоят Раиси, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари тизим ва бӯлимлари раҳбарлари иштирокида, вилоят, шаҳар ва ноҳиялар вакиллик органларининг биргаликдаги йиғилиши бӯлиб ӯтди. Шунингдек, ушбу йиғилишда Тожикистон Жумҳурияти овоз бериш ва сайлов комиссияси раисининг ӯринбосари Саидбой Зокиров ҳам қатнашди.

 

Йиғилишни Суғд вилояти Раиси, вилоят Халқ вакиллари мажлиси Раиси Ражаббой Аҳмадзода кириш сӯзи билан очиб, вилоят, шаҳар ва ноҳиялар вакиллик органлари билан биргаликдаги йиғилишида 718 халқ вакилидан 687 вакил қатнашаётганлигини айтди. Йиғилишда бир масала-Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзолигидан чиқарилган вакил ӯрнига, Суғд вилояти №2 сайлов округидан Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлиси Миллий мажлисига янги вакил сайланиши масаласи вакиллар томонидан кӯриб чиқилди.

Суғд вилояти №2 сайлов округидан Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзолигига сайлашга доир сайлов округи комиссияси Раиси Шарифулло Абдуллозода йиғилишда сӯзга чиқиб, 11 кишидан иборат сайлов округи комиссияси аъзоларини таништирди. Шунингдек, у вилоят ва шаҳру ноҳиялар Халқ вакиллари мажлиси таклифига кӯра, Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзолигига номзод сифатида икки киши-Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ва Истаравшан шаҳар раиси Баҳром Иноятзода кӯрсатилди.

Сайлов округи комиссияси ӯз ишини бошлади ва Суғд вилояти №2 сайлов округидан четлатилган вакил ӯрнига Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлиси Миллий мажлисининг янги аъзоси сайлови шаффоф ва юқори ташкилий даражада бӯлиб ӯтди.

Шундай қилиб, вилоят, шаҳар ва ноҳиялар вакиллиги органи билан биргаликдаги йиғилишида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ва Истаравшан шаҳар Раиси Баҳром Иноятзода Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзолигига сайландилар.

Сӯнгра, йиғилиш ишини Суғд вилояти Раиси, Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзоси Ражаббой Аҳмадзода давом эттириб, бу ишончга жавобан ҳалол меҳнат ва комил саъй-ҳаракат билан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари, хусусан, Мамлакат ҳукуматининг учта стратегик мақсадини таъминлаш, яъни коммуникацион тангликдан чиқиш, энергетик мустақилликка эришиш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ишларини амалга ошириш, шунингдек, вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиши ва халқ турмуш тарзини яхшилаш учун ҳисса қӯшишини айтди.

-Вилоятнинг шарафли халқи юксак ватанпарварлик масъулияти ва ӯзлигини англаш ҳисси билан Миллат пешвосининг кӯрсатма ва даъватларини амалга ошириш учун янада аҳиллик билан меҳнат қилишларига ишонаман. Биз, Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини эзгу ташаббуслар ва улкан бунёдкорлик ҳамда яратувчанлик ишлари билан муносиб кутиб оламиз,-деди Ражаббой Аҳмадзода.

Йиғилишда Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзоси Баҳром Иноятзода ҳам сӯзга чиқиб, Миллат пешвосининг оқилона сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш ва Мамлакат ҳукуматининг яратувчанлик мақсадларини таъминлашда юксак масъулият билан янада саъй-ҳаракат қилишини таъкидлади.

Вилоят, шаҳар ва ноҳиялар вакиллиги органларининг биргаликдаги йиғилиши миллий мадҳия янграши билан ӯз ниҳоясига етди.

Ӯз мухбир

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: