26 апрел куни Деваштич ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи биносида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида фаоллар мажлиси бӯлди.
Мажлис давомида маълум хабар қилинишича, жорий йилнинг биринчи уч ойлигида солиқлар тушуми режаси 104,6 фоизга бажарилиб, умумий солиқлар режасидан уч тури ижро этилмаган.
Вилоят Раиси турли соҳалар ҳолатини таҳлил қилиб, ноҳияда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг камайганлигига ташвиш билдирди. Ноҳияда кӯплаб турли қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва бир қанча зотли чорва парвариш қилиниши таъкидланди. Бор имкониятлардан фойдаланиб, сут ва гӯштни қайта ишлаш, тери, консерва чиқариш билан ноҳия саноат соҳасини тараққий эттиришни таъминлаш мумкин. Аммо таҳлиллар шуни кӯрсатадики, бу йӯналишда ҳали ҳам ишлар яхши йӯлга қӯйилмаган. Вилоят Раиси саноат соҳасини тӯлиқ ӯрганиб чиқишлари ва соҳани тараққий эттириш мақсадида чора-тадбирлар амалга ошириш учун ноҳия ва вилоят масъулларини вазифадор қилди.
Ҳисобот даврида ноҳияда 28 миллион сомонийга яқин қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Жорий йилда ноҳияда қишлоқ хӯжалиги экинларини экиш режаси 28 минг гектарга белгиланиб, ӯтган йилга нисбатан картошка ва полиз экинлари кӯпайган. Сув ва ердан самарали фойдаланиш мақсадида, бӯш ётган ерларни қишлоқ хӯжалиги оборотига киритиш, аҳолини кӯпроқ ишга жалб этиш ва уларнинг яшашлари учун қулай шароитларни яратиб бериш учун ноҳияда Даҳкатсой-Даҳанасой сув тармоғи лойиҳаси тадбиғи давом этмоқда. Ушбу лойиҳа тӯлиқ ишга тушса, минглаб гектар лалми ерлар сувли ерга айлантирилади.
Вилоят Раиси ноҳия қишлоқ хӯжалиги соҳаси ҳолатини таҳлил қилар экан, иссиқхоналар фаолияти сустлигини танқид қилиб, камчиликларни тузатиш тӯғрисида жиддий топшириқлар берди.
Шунингдек, Ражаббой Аҳмадзода ер ва сувдан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни юқори кӯтариш, сут ва гӯшт ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, чорвачилик фермаларини қайта тиклаш ҳамда таълим муассасаларини таъмир қилиш учун масъулларга вазифалар белгилаб берди.
Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун эълон қилинган «1300 зарбдор меҳнат куни» доирасида ноҳияда турғуқхонани қайта тиклаш, маданият қасри, тиббий пункт, таълим муассасалари қуриш ҳамда йӯлларни янгилаш ишлари давом этади. Бу ишларни амалга ошириш учун вилоят бюджетидан зарурий маблағлар йӯналтирилган.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: