Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3328
Печать

10 март куни Ӯзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга бӯлган давлат ташрифи доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва олий мартабали меҳмон-қӯшни Ӯзбекистон Республикаси Бошлиғи ҳурматли Шавкат Мирзиёев сайёҳлик соҳаси имкониятлари билан танишиш мақсадида, Варзоб ноҳиясида жойлашган “Варзоб” қароргоҳида бӯлдилар.

Ӯзбекистон Республикаси Президентининг давлат сафари 9 март куни расмий кутиб олиш маросими билан бошланди. Дӯстона руҳда кечган ва икки мамлакат халқларининг дӯстона муносабатларини мустаҳкамлашга замин яратган олий даражадаги мулоқот ва музокаралар натижаси юзасидан 27та янги ҳамкорлик битими имзоланди.

 

Жумладан, давлатлар Бошлиқлари муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликка доир битим имзоланди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Тожикистон ҳудудининг 93 фоизи тоғли минтақалар ҳисобланиши боис мамлакатда туризм соҳасининг 6та афзал йӯналиши белгиланган. Улар: тоғда сайр қилиш туризми, тоғ ва спорт туризми, алпинизм, тарихий-маданий туризм, этнографик туризм ва экологик туризм.

Эслатиб ӯтамиз, мамлакатимизнинг жаннатмакон табиатидан фойдаланган ҳолда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш учун мамлакат Ҳукуматининг 1999 йилдаги тегишли қарорлари билан 3та минтақа-Варзоб, Ромит ва Балжувон сайёҳлик минтақалари сифатида эълон қилинди. Бу туризм соҳасининг инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллий ва чет эллик инвесторлар ва сайёҳларни янада кӯпроқ жалб этишга хизмат қилади. Мамлакатда сайёҳлик соҳаси тараққиётини “Ички туризм тӯғрисида”ги Тожикистон Жумҳурияти Қонуни тартибга солади.

Шаҳар четидаги «Варзоб» қароргоҳида давлатлар Бошлиқлари муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев бу ернинг гӯзал табиати ҳамда зилол сувлари шарқираб оқаётган Варзоб дарёсини томоша қилдилар. 

Чиндан ҳам, бу мавзенинг тоза об-ҳавоси ва мусаффо сувлари инсон руҳига ҳаловат бағишлайди.

Бу ер ӯзининг қулай фазоси ва бетакрор табиати билан жумҳуриявий, минтақавий ва халқаро даражадаги тадбирлар ҳамда хорижий давлатлар Бошлиқларининг учрашувлари ӯтадиган маконга айланган.

Манба: www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: