Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3268
Печать

2018 йил 9 март, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ӯзбекистон Республикаси Маҳсулотлари ва моллари кӯргазмаси очилиши маросимида иштирок этишди.

Давлатлар Бошлиқлари рамзий лентани кесишганидан кейин кӯргазма ӯз ишини бошлади.

 

Кӯргазмага Ӯзбекистоннинг 100дан ортиқ корхонасининг кӯп сонли маҳсулотлари чиқарилган.

Қӯшни республика корхоналари, жумладан, 60 турли техника, қурилиш материаллари, энерготехника соҳаси маҳсулотлари, химия ва минерал ӯғитлар, фармацевтика, озиқ-овқат, енгил ва тери саноати ҳамда мебел, полиграфия ва маиший маҳсулотларни намойиш этишди.

Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кӯргазмани кӯздан кечиришиб, тадбиркорларга қӯшма саноат корхоналари ташкил этиш, икки мамлакат маҳсулотлари ӯзаро импорти ва экспортини йӯлга қӯйиш, Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасида маҳсулот айланмасини ошириш бӯйича фойдали маслаҳатлар беришди.

Давлатлар Бошлиқлари бундай кӯргазмалар ӯтказилишини янги шерикчилик муносабатлари ӯрнатиш ва савдо-иқтисодий муносабатларини кенгайтиришнинг муҳим омили сифатида баҳолашди.

Шу ерда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси–Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти рамзий тугмачани босиш орқали «Ғалаба-Амузанг» давлатлараро темир йӯли линияси участкаси ишини бошлаб беришди.

«Ғалаба-Амузанг» давлатлараро темир йӯл линияси участкаси очилиши маросими Тожикистон Жумҳурияти ва Ӯзбекистон Республикасида давлат телеканалларидан тӯғридан-тӯғри эфирга узатилди.

«Ғалаба-Амузанг» давлатлараро темир йӯл линияси Ӯзбекистоннинг Сурхондарё вилоятини Тожикистоннинг Хатлон вилояти билан боғлайди.

Бугун икки дӯст ва қӯшни давлатлар Бошлиқларининг хайрихоҳ ва доно сиёсати туфайли Тожикистоннинг жанубий қисмини Ӯзбекистон Республикаси билан боғловчи «Ғалаба-Амузанг» темир йӯли участкаси фаолияти узоқ 20 йиллик танаффусдан кейин қайта тикланди. Бугун икки мамлакат ӯртасида яхши қӯшничилик муносабатларининг янги босқичига устувор қадам ташлашмоқда.

Давлатлараро темир йӯл линиялари бӯйича поездлар ҳаракати Давлатлар Бошлиқларининг кетма-кет саъй-ҳаракатларининг самараси ҳисобланади.

Икки мамлакат Бошлиқларининг бу оқилона қадамлари фуқароларнинг ҳеч қандай тӯсиқларсиз борди-келдиси, савдо-маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, тожиклар ва ӯзбеклар ӯртасида дӯстона муносабатлар кучайиши, маҳсулот айирбошлаш ҳажми ошиши, икки мамлакат захираларидан унумли фойдаланиш ва умуман, ҳаёт даражаси сифатини яхшилаш учун асос бӯлди.

Тожикистон ва Ӯзбекистонни кӯп асрлик эзгу тарихий муносабатлар боғлаб турган бӯлиб, улар келажакда ҳам халқ хӯжалигининг барча соҳаларида ӯзаро самарали имкониятларга мувофиқ ривожланиши керак.

Айни пайтда Хатлон вилояти ҳудудида цемент заводлари, гипсокартон ишлаб чиқариш, нефт, криолитни қайта ишлаш, минерал ӯғитлар ишлаб чиқариш бӯйича цехлар, ош тузини қайта ишлаш корхоналари каби йирик саноат корхоналари қурилган. Яқин йиллар истиқболларига биноан, бу минтақада йилига юк ташишни 5 миллион тоннага ошириш назарда тутилган бӯлиб, бу соҳа тараққиёти қулай асосидан дарак беради.

Манба: www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: