Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 51
Печать

 

Таълим сифатини янада ошириш, хорижий тиллар,аниқ ва табиий фанларни ўрганишга жиддий эътибор бериш соҳа раҳбарлари,масъуллари ва маориф аҳлининг энг муҳим вазифаси ҳисобланади.

                                   Мамлакат Президенти Паёмидан.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси,Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали РАҲМОНнинг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Паёмини ўқитувчилар ва ўқувчилар коллективи билан бирга тингладик.Мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан янада ривожланиши, энг аввало маориф соҳасига боғлиқ эканлиги,келажакни яратувчи бугунги ёш авлод тарбиясига эътибор қаратиш ота-она билан бирга мактаб-маориф олдида турган асосий вазифа эканлиги алоҳида таъкидлангани бизни ниҳоятда қувонтирди.Бугун маориф соҳасида  барча фанлар учун мутахассис ўқитувчиларнинг етишмаслиги муаммо бўлиб турибди. Яқин ўттиз йиллардан бери ўрта мактабларда фаолият юритяпман.  2015 йилдан бошлаб эса мактаб раҳбари сифатида иш олиб бормоқдаман. Иш тажрибам давомида ўрта мактаблар учун малакали мутахассисларнинг етишмаслиги ўқувчиларнинг етарли билим эгаси бўла олмаслигига гувоҳ бўлдим. Айни пайтда муассасамизда 20 нафар ўқитувчи фаолият юритади. Уларнинг барчаси ҳам ўз фани сирларини мукаммал биладиган, ўқувчиларнинг билим ва малакасини ошириш учун изланувчан, ижодкор ўқитувчилардир. Уларнинг меҳнати натижаси сифатида ўқувчиларимиз ноҳияда ўтказиладиган турли тадбирлар, фан олимпиадаларида актив иштирок этишмоқда. Ноҳия олимпиадасида ўзбек тили ва адабиёти фанлари бўйича 11-синф ўқувчиси Фарзона Раззоқова ва 6-синф ўқувчиси Шабнам Дадабоева 2-ўрин, 7-синф ўқувчиси Учқунбек Дадабоев  3-ўринни эгаллаганлиги бунинг ёрқин ифодасидир. Тажрибали ўқитувчилардан Дилсора Саитқулова, Шарофат Ашрапова, Муяссар Шокирова, Гулчирой Жумабоева кабиларнинг иш тажрибалари ёш ўқитувчилар учун асосий дастур бўлмоқда. Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Ҳилола Раҳмонова ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Садоқат Султонованинг ёш авлодга таълим-тарбия беришдаги фаолиятлари таҳсинга лойиқдир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, муассасамизда бирорта ҳам маҳаллий мутахассис-ўқитувчи йўқ. Биз-мактаб маъмурияти муассаса учун ўқитувчиларни бошқа қишлоқ, ҳаттоки Хужанд шаҳридан ишга таклиф қилиб, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиб берганмиз. Муассасамиз ўқитувчилар коллективи мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали РАҲМОНнинг маориф соҳасига алоҳида эътибор берганликларидан руҳланиб,ёш авлоднинг келажакда мамлакатимиз равнақи учун зарур касб эгалари бўлиб етишишларига ҳаракат қилмоқдамиз.

                 Йўлдош АРСЛОНОВ

           Шавкат АЛИЕВ    

               Жаббор Расулов ноҳияси 35-ўУТМ директори

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: