Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3011
Печать

Куни кеча вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода “Ли Сзя Инвестмент” ширкати директори Ли Жангуанни қабул қилди.

Суҳбат чоғида томонлар “Адрасмон” маъдан тозалаш комбинатини қайтадан ишга тушириш масаласида ӯзаро фикр алмашдилар. “Ли Сзя Инвестмент” ширкати раҳбарияти “Адрасмон” маъдан тозалаш комбинати фаолиятини тиклашга тайёр эканлигини билдирди.

 

Суҳбатда қайд этилганидек, Гулистон шаҳрининг “Адрасмон” маъдан тозалаш комбинати 2013 йилдан буён ишламайди. Корхона ишдан қолганлиги сабабли Тожикистон Жумҳурияти ҳукумати тобелигига ӯтказилган.

Мулоқот давомида хитойлик мутахассислар томонидан Шарқий мансур кони ва Ғарбий мансур кони конларида ташхис ӯтказилган. Ташхис хулосасига кӯра, корхона фойда келтирадиган бӯлиши учун ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга кӯпайтирилиб, маъдан қазиб олиш ва уни қайта ишлаш 500 минг тоннадан 1,5 миллион тоннага етказилиши зарур. Бу ишни амалга ошириш учун корхона асбоб-ускуналарини янгилаш тақозо этилади. Ӯйланган ишлар бажарилса, “Адрасмон” маъдан тозалаш комбинатида 1500та иш ӯрни яратилади.

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг маъдан қазиб олиш бӯйича улкан саноат корхоналарини бунёд этишга қаритилган яратувчан ташаббусларини тилга олиб ӯтди. Шу асосда чет эллик инвесторларни жалб этиш орқали Суғд вилоятида бир қанча саноат корхоналари қуриб битказилган. Бунда Хитой Халқ Республикасининг ҳиссаси катта.

Ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун яратилган имкониятлар қаноатланарли эканини айтган «Ли Сзя Инвестмент» ширкати раҳбари “Адрасмон” маъдан тозалаш комбинатини яна қайтадан ишга туширишга тайёр ва бундан манфаатдор эканини баён этди.

Маълумотга кӯра, «Ли Сзя Инвестмент» муваффақият қозонган ширкатлардан бири бӯлиб, маъдан қазиб олиш йӯналишида кӯплаб мамлакатларда ӯз корхоналарини ишга туширган.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: