Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 3697
Печать

28 феврал куни вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Россия Федерациясининг Хужанд шаҳридаги консули Валерий Бондаренкони қабул қилди.

Мулоқотда томонлар икки мамлакатнинг турли даражалардаги ҳамкорликларидан қониқиш ҳосил қилиб, иқтисодий-ижтимоий ва маданий алоқаларни янада кучайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

 

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмазода Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсати туфайли Тожикистон дунё мамлакатлари, хусусан, Россия Федерацияси билан яхши муносабатларни йӯлга қӯйганини айтиб ӯтди.

Вилоят Раҳбари Суғд вилоятининг иқтисодий тараққиёти ва саноат имкониятлари ҳақида маълумот бериб, россиялик инвесторлар ва тадбиркорларни қӯшма корхоналарни ташкил қилишга жалб этиш муҳим аҳамият касб этишини айтди. Айниқса, техник уй-рӯзғор буюмларини ишлаб чиқаришни йӯлга қӯйиш ва машина чиқарувчи корхоналарни ишга тушириш мақсадга мувофиқдир. Зеро, рус тадбиркорлари бу борада катта тажрибага эгадир. Бошқа томондан олиб қараганда, бу ишларни амалга ошириш учун Суғд вилоятида барча имкониятлар мавжуд.

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода, шунингдек, Россия Федерациясининг Хужанд шаҳридаги Бош консули эътиборини Конибодом, Исфара шаҳарлари ва Ашт ноҳиясининг қуруқ мева ишлаб чиқариш йӯналишидаги имкониятларига жалб этди. Вилоят Раҳбарининг таъкидлашича, Тожикистоннинг қуруқ меваларига Россия бозорларида талаб катта. Шундай экан, бу йӯналишда қӯшма режаларнинг амалга татбиқ этилиши икки томон учун ҳам фойдадан холи бӯлмайди.

Россия Федарациясининг Хужанд шаҳридаги Бош консули Валерий Бондаренко Тожикистон ва Россияни ишончи шериклар атаб, икки давлат дастур ва режаларининг амалга ошувини очиқ эшиклар сиёсатининг самараси ӯлароқ баҳолади. Валерий Бондаренконинг айтишича, 2017 йилнинг охирида Хужанд шаҳрида Россия илм ва маданият маркази бӯлимининг очилгани Тожикистон Жумҳурияти ва Россия Федерациясининг икки томонлама битимлари доирасида амалга оширилган бӯлиб, бу маориф ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликларни янада равнақ топтиришга хизмат қилмоқда. Россиянинг турли минтақаларидан Тожикистонга рус тили муаллимларини жалб этиш илм ва маориф соҳасидаги яна бир қадамдир. 2017-2018 ӯқув йилидан бир гуруҳ рус ӯқитувчилари Тожикистонга келишган. Улар бир йил давомида умумтаълим муассасаларида ӯқувчиларга сабоқ берадилар. Ҳозирда россиялик икки тажрибали ӯқитувчи Суғд вилояти мактабларида фаолият юритмоқда.

Мулоқотда Тожикистонда Россия Федарацияси томонидан мактаблар бунёд этишни бошлаш масаласи ҳам кӯриб чиқилди. Икки мамлакат ӯртасида имзоланган келишувлар доирасида Россия томонидан Тожикистонда 5та мактаб қуриб битказилиши режалаштирилган. Шундан биттаси Суғд вилоятида бунёд этилади. Мазкур лойиҳа татбиқ этилиш арафасидадир. Жорий йилнинг охиригача қурилиш ишлари бошланади.

Қисқаси, Ражаббой Аҳмадзоданинг Валерий Бондаренко билан бӯлган мулоқоти ҳамкорликдаги режаларни кӯриб чиқиш, яратувчан мақсадларни амалга ошириш ва дӯстона муносабатларни кучайтиришга қаратилди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: