Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 2850
Печать

 

Яқинда Миллий кутубхонада Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси–Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Қадимги маданият бӯйича тадқи-қот: кеча ва бугун» халқаро илмий симпозиумда иштирок этиб, нутқ сӯзлади.

Илмий симпозиумда мамлакат зиёлилари ва хорижий мамлакатлардан меҳмонлар халқаро симпозиум иштирокчилари қатнашишди.

Симпозиумни мамлакат Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий очиб, сӯз навбатини Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга берди.

Миллат пешвоси симпозиум ва Тожикистон пойтахтида олимлару экспертларни йиғишдан мақсадни тожик халқи фахрли даври ҳисобланган Сомонийлар давлати 1120 йиллигига ушбу буюк мерос, яъни Сомонийлар давлатчилиги даври тариху маданияти, бу ориёий сулоланинг тожиклар ва минтақа-ю жаҳоннинг бошқа халқлари давлатчилиги ривожланишида яратувчанлик ролига эҳтиром кӯрсатиш ҳамда уни ижтимоий-тарихий, фалсафий ва маданий қадриятлар принциплари нуқтаи назаридан кӯриб чиқиш, маданий-тарихий анъаналар, айниқса, ориёий халқларнинг миллий байрамлари–Наврӯз, Меҳргон ва Саданинг Шарқу Ғарб маданияти шаклланишидаги муносиб ӯрни, шунингдек, Куруши Кабир ва Борбад Марвазийнинг ролига янгича нигоҳ билан қарашдан иборат, дея баҳолади.

Мамлакат Президенти олимлар бу байрамлар фалсафий ва ижтимоий моҳиятини тадқиқ этиб, бугунги кун дунёқараши ва фикрлари асосида бу анъаналарнинг асил маъносини янада ойдинлаштиришларига ишонч билдирди.

Халқаро симпозиум ишида мамлакат Президентидан кейин, шунингдек, Франциянинг «Рӯдакий» анжумани раиси, профессор Масъуд Миршоҳий, Россия Федерацияси Новосибирск шаҳри консерваторияси ходими, мусиқашунос Мария Дрожжина, Америка Қӯшма Штатларининг «Манучеҳр Фарҳангий» фонди раиси Ромин Фарҳангий, Австралиянинг «Куруши Бузург» маданий ташкилоти раиси ҳуммер Абрамиён, Швейцариядан профессор ҳусейн Содиқий, Ӯзбекистондан Бобур Ҳамидов ва шоир Масъуд Сипандлар чиқиш қилишди.

«Ховар» ТМАА.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: