Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 2873
Печать

25 феврал куни Конибодом шаҳрининг “Ғафуржон Ортиқов” 20-сайлов округида муҳим сиёсий маърака-вилоят Халқ вакиллари мажлисининг чиқарилган вакили ӯрнига вакил сайлови бӯлиб ӯтди.

Эслатиб ӯтиш лозимки, чиқарилган вакил ӯрнига вилоят Халқ вакиллари мажлиси вакили сайловига 3 киши-Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода, 8-ӯрта умумтаълим муассасаси директори Шаҳло Мирзоева, “Фаровон” деҳқон хӯжалиги раиси Комилжон Султонов номзоди қӯйилганди.

 

Мазкур сайлов округида 13504 сайловчи қайдга олинган бӯлса, шундай 7023 нафари аёллардир. 235 сайловчи биринчи марта овоз бердилар. Вилоят сайлов комиссияси маълумотига қараганда, сайловчиларнинг 93,4 фоизи ёки 12386 киши Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода номзодига овоз берди. Шундай қилиб Ражаббой Аҳмадзода Суғд вилояти Халқ вакиллари мажлиси вакили этиб сайланди.

Шу куни Хужанд шаҳри ва Ашт ноҳиясида ҳам Суғд вилояти Халқ вакиллари мажлисига вакиллар сайлови бӯлиб ӯтди. Сайловчилар ӯз номзодларини қӯллаб овоз бердилар.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: