Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: СИЁСАТ
Дата публикации Просмотров: 2782
Печать

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонниг Россия Федерациясига бӯлган рсмий ташрифи доирасида Кремл қасрида Тожикистон ва Россия раҳбарларининг олий даражадаги мулоқот ва музокаралари бӯлиб ӯтди.  

Тожикистон Республикаси  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди. 

Жорий масалалар ва Тожикистон-Россия ҳамкорлик муносабатларининг истиқболи дастлаб икки давлат бошлиқларининг тор доирадаги мулоқотида, сӯнгра икки томон делегацияси иштирокидаги учрашувда кӯриб чиқилди.     

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тожикистон Республикаси  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни ташриф билан қутлаб, ушбу сафар натижалари икки мамлакатнинг стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга жиддий туртки бӯлишига ишонч билдирди.   

Тожикистон Республикаси  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ӯз навбатида Россия Федерацияси Президенти ва ҳукуматига таклиф ва самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди.  

Икки давлат бошлиқлари-Эмомали Раҳмон ва Владимир Путин Тожикистон ва Россиянинг серқирра ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва кучайтиришдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.

Мулоқот чоuида икки мамлакат ӯртасидаги стратегик ҳамкорликнинг долзарб масалалари, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий алоқалар мавзуси муҳокама қилинди.  

ҳар икки томон сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар, ҳарбий-техник соҳалардаги ва икки томонлама муносабатларнинг бошқа йӯналишларини қамраб олган ҳамкорликнинг изчил ривожидан қониқиш ҳосил қилдилар.

Олий даражадаги сиёсий мулоқот, ҳамкорликнинг бой тажрибаси, ӯзаро ишонч ва яратилган қулай ҳуқуқий замин икки мамлакат алоқалари янада равнақ топишига имкон яратгани таъкидланди.   

Россия Федерацияси Тожикистоннинг савдо-иқтисодий шериги бӯлиб қолади. Икки мамлакат ӯртасида товар айланмаси ӯтган йили 1 миллиард доллардан ошган. Россия инвестициясини Тожикистон иқтисодиётига жалб қилиш ҳам анча юқорилаган.

Қишлоқ хӯжалиги соҳаси икки мамлакат ҳамкорлигининг истиқболли йӯналиши ҳисобланади. Мулоқот чоuида Тожикистонда етиштирилган қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини Россияга импорт қилиш ҳажмини ошириш масаласи алоҳида таъкидланди. Бу борада озуқа маҳсулотларини қайта ишлашда Россия технологиясидан фойдаланиш, Тожикистонда улгуржи тақсимлаш марказини ташкил қилиш, Россия бозорига киритиладиган Тожикистон қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларининг узоқ муддатли сертификациясини мувофиқлаштириш мақсадга мувофиқдир.   

Мулоқот жараёнида томонлар минтақалараро муносабатлар ҳамда энергетика ва ёқилқи соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш, озиқ-овқат, тӯқимачилик ва тоu-кон саноатига инвестиция киритишни кӯпайтириш, Тожикистоннинг нефт-газ минтақаларида тадқиқотни давом эттириш, қӯшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш, Россияга қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини импорт қилиш, транспорт, логистика ва туризм соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратдилар. Бугунгача Тожикистон  Россия Федерациясининг 80та минтақаси билан фойдали муносабатларни йӯлга қӯйган. 

Минтақалараро ҳамкорликка доир конференция ва икки мамлакат тадбиркорлик доиралари иштирокида савдо форумларини ӯтказиш савдо-иқтисодий муносабатларни кучайтирувчи бир омил сифатида мамлакатлар манфаатига хизмат қилиши таъкидланди. 

Учрашув чоuида меҳнат муҳожирлиги масалаларини ҳал этишга доир тадбирларнинг амалга татбиқ этилиши, жумладан, Тожикистон фуқароларининг бир қисмига авф эълон қилиш, муҳожирларнинг яшаш шароитини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. Бундай фойдали тадбирларни давом эттириш, жумладан, муҳожирларни қайдга олиш ва рухсатнома муддатини узайтириш таклифи ӯртага ташланди.  

Томонлар хавфсизлик масалаларига тӯхталар экан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, уюшган трансмиллий жиноятчилик каби бугунги давр хавф-хатарларига қарши биргаликда курашиш, Афuонистон билан давлат чегарасидаги мураккаб вазиятга эътибор қаратиб, ҳарбий-техник ҳамкорликни Тожикистон ва Россия муносабатларининг афзал ва муҳим йӯналишлари ӯлароқ баҳоладилар.  

Мулоқот чоuида ҳар икки томон маданий, гуманитар, илм ва маориф соҳаларида самарали ҳамкорликни йӯлга қӯйиш, рус тилини ӯқитиш, Тожикистондаги таълим муассасаларини рус тили ӯқитувчилари билан таъминлаш, Россия олий ӯқув юртларида тожик ёшларининг таҳсил олиши, Тожикистонда рус тилига ихтисослашган мактабларни қуриш лойиҳаларини амалга татбиқ этиш каби масалаларни кӯриб чиқдилар. 

Нуфузли халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари Тожикистон-Россия олий даражадаги мулоқотининг яна бир мавзусини ташкил қилди. Давлатлар бошлиқлари мамлакатларнинг ҳамжиҳатлиги ва бир-бирининг ташаббусларини қӯллаб-қувватлаб келаётганидан қониқиш ҳосил қилдилар. 

Олий даражадаги мулоқот якунида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Владимир Путинни ӯзи учун муносиб вақтда Тожикистонга ташриф буюришга таклиф этди.   

Учрашув ва мулоқотлар охирига етгандан сӯнг ҳужжатларни имзолаш маросими бӯлиб ӯтди. 

Давлатлар бошлиқларининг Қӯшма баёноти остига Тожикистон Республикаси  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Россия Федерацияси Президенти ҳурматли Владимир Путин имзо қӯйдилар.  

Давлатлар бошлиқлари ҳузурида 17та янги ҳамкорлик битими имзоланди. Улар:  

—“Тожик алюминий ширкати” ДУК ва ВТБ банкининг ҳамкорлик битими;

—Тожикистон Республикаси Миллий олимпия қӯмитаси ва Россия олимпия қӯмитаси ӯртасида ҳамкорлик меморандуми;

—Тожикистон Республикаси Фанлар академияси ва Россия Федерацияси Фанлар академияси ӯртасида илмий ҳамкорлик бӯйича меморандум;

—Суuд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи (Тожикистон Республикаси) ва Нижегородск вилояти ҳукумати (Россия Федерацияси) ӯртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ва гуманитар ҳамкорлик тӯuрисидаги келишув;

—Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги Монополияга қарши кураш хизмати ва Россия Федерациясининг Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инсон саломатлигига доир федерал хизмати ӯртасида истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик бӯйича меморандум; 

—Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Россия Федерацияси Маданият вазирлигининг 2019 йил учун қӯшма тадбирлар режаси;

—Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги Божхона хизмати ва Россия Федерациясининг Федарал божхона хизмати ӯртасида товарлар ва транспорт воситаларини ӯтказишда Тожикистон Республикаси ва Россия Федерацияси ӯртасида соддалаштирилган божхона амалиётлари тартибини (“соддалаштирилган божхона коридори”)  ташкил қилиш тӯuрисида келишув;

—Тожикистон Республикасидан Россия Федерациясига мева-сабзавотларни киритиш чоuида фитосанитар талабга риоя қилиш тӯuрисида идоралараро протокол;  

—Тожикистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга уюшқоқлик билан жалб қилиш бӯйича Тожикистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ӯртасидаги битим;   

—Тожикистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ӯртасида Душанбе, Кӯлоб, Хужанд, Бохтар ва Турсунзода шаҳарларида рус тилига ихтисослашган умумтаълим муассасаларини қуриш ва моддий-техник жиҳозлаш тӯuрисидаги келишув;

—Тожикистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ӯртасида сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик тӯuрисида келишув;

—Тожикистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ӯртасида 2013 йилнинг 6 февралида имзоланган Тожикистон Республикасини нефт маҳсулотлари билан таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тӯuрисидаги келишувга ӯзгартириш киритишга доир протокол;

-Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш агентлиги ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ӯртасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекусорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш соҳасида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш агентлиги билан ҳамкорлик қилиш ва унга кӯмаклашиш тӯuрисидаги келишув; 

—Тожикистон Республикаси Молия вазирлиги ва Россия Федерацияси Молия вазирлиги ӯртасида ҳамкорлик бӯйича меморандум;

—Биологик хавфсизликни таъминлаш масалалари тӯuрисида ҳакуматлараро меморандум; 

—Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ӯртасида қӯшма амалиётлар чоuида Тожикистон Республикаси ва Россия Федерациясининг ҳарбий қисмлари манфаатлари учун радиацион, кимёвий ва биологик вазиятни ошкор қилиш ва ӯрганиш йӯналишида қӯшма ҳамкорликка доир келишув.

Янги ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаш маросими якунлангач, икки давлат бошлиқлари-Эмомали Раҳмон ва Владимир Путин матбуот анжуманини уюштириб, икки томонлама мулоқот ва учрашувлар натижалари қониқарли бӯлганини айтдилар.  

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: