Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3917
Печать

Миллий армия бугун давлатимизнинг асосий таянчи ва ишончли қалқонига айланиб, Ватанимиз ва халқимизнинг миллий қадриятларини ҳимоя қилади. Биз чорак аср давомида босиб ӯтган мураккаб йӯлимизга назар ташлар эканмиз, ӯз вақтида қабул қилинган ва чуқур ӯйланган ислоҳотлар дастурини амалга ошириш натижасида, Тожикистон бугунги кунда яхши таъминланган, Ватанимиз ва халқимизга садоқатли мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш бӯйича кенг кӯламли вазифаларни самарали адо этиш, фуқароларимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бӯлган Миллий Армиямизга эгамиз.

Мамлакатимизнинг замонавий Қуролли Кучларини ташкил этишда ҳарбий қурилиш соҳасига принципиал жиҳатдан янгича ёндашувнинг ишлаб чиқилгани кӯп жиҳатдан ҳал қилувчи омил бӯлди.

 

Бу ёндашув, эҳтимол, тутилган ҳарбий ҳаракатлар театри ҳамда яқин ён-атрофимиз узоқда шиддат билан ӯзгариб бораётган вазиятнинг ӯзига хос хусусиятларини ҳар томонлама ҳисобга олиш, шунингдек, хорижий давлатларнинг тажриба ва амалий ютуқларини пухта ӯзлаштиришга асосланганлигини таъкидлаш лозим.

Миллий Армия сафи, асосан, Тожикистон Республикаси мудофаа Вазирлигини ҳарбий олий ӯқув юрти ва узоқ-яқин давлатлардаги ҳарбий академиялар ва олий ӯқув юрти битирувчиларинининг касбий офицерлари ҳисобидан таъминланмоқда. Ҳар йили кӯплаб офицерлар Россия Федерацияси, Қозоғистон, Хитой Халқ Республикаси, АҚШ каби мамлакатларга бориб малака ошириб келмоқдалар.

Бугун Миллий Армиямиз тарихий ва миллий анъаналаримизни сақлаган ҳолда, ҳарбий қурилиш ва ҳарбий санъат соҳасида дунёдаги энг яхши тажрибаларни ӯзлаштириб чегараларимиз хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли кафолатига айланди.

Ватанимиз Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари тимсолида, аввало, ӯз муқаддас-ҳарбий бурчини бажариш йӯлида қатъий ирода ва мустаҳкам тайёргарликка эга бӯлган, она-юртимизга садоқатли, мард, фидойи инсонларни кӯрамиз ва ҳақли равишда улар билан фахрланамиз.

Ватанимизнинг ҳарбий таълими мудофаа характерига эга бӯлиб, Қуролли кучларимиз қудратини ошириш йӯлидаги барча саъйи-ҳаракатларимиз биринчи навбатда мамлакатимизнинг мустақиллиги, унинг ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишга қаратилгандир.

Бугунги кунда юрт тинчлигини ҳимоя қилиш учун баҳорги ва кузги ҳарбий хизматга чақирувлар амалга оширилади. Бунда 18 ёшга етган ва ошган барча йигитлар ӯз муқаддас бурчини бажариш учун ҳарбий хизматга чақирилади.

Бу йил Миллий Армиямиз, 25 йиллигини нишонлайди. Биз ана шу муносабат билан барча ватан ҳимоячиларини, ҳарбий хизматчиларни чин дилдан қутлаймиз!

Шарафли бурчни ӯташдан толманг, ватан посбонлари!

Адҳам ФОЗИЛЖОНОВ,

Деваштич ноҳияси

3-УТМнинг тарих фани ӯқитувчиси

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: