Мастчоҳ ноҳиясида Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода томонидан фуқаролар қабули бӯлиб ӯтди.
Ражаббой Аҳмадзода халқ билан юзма-юз суҳбатда Мастчоҳ ноҳиясида бӯлиб ӯтаётган фуқаролар қабули Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг фуқаролар мурожаатларига қулоқ тутиш ва муаммоларни ҳал қилишга қаратилган кӯрсатма ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилганини айтиб ӯтди.
Мастчоҳ ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи биносида бӯлиб ӯтган фуқаролар қабули кунида 80 киши ер ҳиссаси, йӯллар таъмири, ичимлик суви таъминоти, ҳуқуқ ҳимояси, моддий кӯмак олиш ва бошқа масалалар бӯйича вилоят Раҳбарига мурожаат қилдилар.
Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода аҳолидан келиб тушган шикоят ва таклифларни ҳал этиш юзасидан вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг тизим бирлашмалари бошлиқлари ва Мастчоҳ ноҳияси раҳбариятига аниқ топшириқлар берди. Ҳар бир мурожаат бир ой давомида кӯриб чиқилиб, унинг натижаси ҳақида фуқароларга маълумот берилади.
Вилоят Раҳбари мавжуд ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Замонавий иссиқхоналарни ташкил этиш, қорамол сонини кӯпайтириш, экин ерларини суғориш суви билан таъминлаш, одамларни ишга жойлаш, камтаъминланган оилаларни қӯллаб-қувватлаш бӯйича масъулларга кӯрсатма берилди.
Шу куни Мастчоҳ ноҳиясидаги бир қатор кам таъминланган оилаларга вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода томонидан моддий ёрдам кӯрсатилди.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: