Яқинда Суғд вилояти прокуратураси биносида вилоят прокуратурасининг 2017 йилдаги фаолияти якунига бағишланган матбуот конференцияси бӯлиб ӯтди. Ӯтган йилда олиб борилган фаолият натижалари ҳақида Суғд вилояти прокурори, 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Ҳабибулло Воҳидов атрофлича маълумот берди.
Ӯтган йилда вилоят прокуратураси томонидан, ҳаммаси бӯлиб, 3529 (3671)та фуқаролар ва ҳуқуқий шахслар вакиллари мурожаати кӯриб чиқилиб, улардан 654 (657)таси ёки 18,5 фоизи қониқтирилди.
Шулар билан боғлиқ равишда 317та эътиборли ҳужжатлар чиқарилиб, 75 кишига интизомий чора кӯрилиб, 5 киши моддий жавобгарликка тортилди ва 213,3 минг сомоний миқдоридаги зарар ундирилди.
Шаҳарсозлик ва меъморчилик, ер, воқеий ва ҳуқуқий шахслар мурожаати, истеъмолчилар ҳуқуқи ҳимояси, аҳоли саломатлигини сақлаш, солиқ, божхона, маориф, сув, электр энергияси ва бошқалар билан боғлиқ қонунчиликнинг бажарилиши текширилиб, 15210та қонун бузилиши ошкор этилди. Уларни бартараф этиш ва айбдор шахслар жавобгарлигини кӯриб чиқиш учун 2980та амр берилиб, 1903та эътироз келтирилди ва 1605та таклиф чиқарилиб, 6975та маъмурий ҳуқуқ бузилиш иши ва 828та жиноий ишлар очилди. Шунингдек, 141,3 миллион сомоний миқдорида етказилган моддий зарар давлат, корхоналар ва аҳоли фойдасига барқарор этилди.
Тожикистон Жумҳурияти Бош прокурори Раҳмон Юсуф Аҳмадзод томонидан вилоят прокуратура органи фаолиятига ижобий баҳо берилиб, раҳбарият ва бошқа ходимларнинг эътибори мавжуд камчиликларни тузатишга қаратилиши зарурлиги айтилди.
Шунингдек, Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2017 йил 22 декабрда мамлакат Олий Мажлисига йӯллаган Паёмида белгиланган топшириқлар нуқтаи назаридан мол ва маҳсулот сифати, аҳоли саломатлигини сақлаш, маориф, туризм ва бошқаларга доир алоҳида қонунчилик назоратини кучайтириш борасида ишлар олиб борилиши таъкидланди.
Йиғилиш сӯнгида журналистлар турли саволлар билан мурожаат қилиб, атрофлича жавоб олишди.
Х.ЖАББОРОВ
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: