Яқинда Хужанд шаҳридаги «Суғдиён» маданият қасрида Суғд вилояти Фуқаролик ҳолатини қайдга олиш, Ёшлар билан ишлаш ва спорт, Оила ва аёллар билан ишлаш бошқармаларининг 2017 йил давомида юритган фаолияти якунига бағишланган матбуот конференцияси бӯлиб ӯтди.
Бу анжуманда Суғд вилояти Фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бошқармаси бошлиғи Муқаддама Ҳошимзода, вилоят Ёшлар билан ишлаш ва спорт бошқармаси бошлиғи Олимжон Зоҳидзода, Оила ва аёллар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Нигора Fаффорзода, бошқармалар ходимлари, масъул шахслар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Матбуот конференциясида Суғд вилояти Фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бӯлими бошлиғи Муқаддама Ҳошимзода ҳисобот даврида олиб борилган фаолиятга тӯхталди. Вилоят шаҳар ва ноҳиялари фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бӯлимлари фаолиятининг асосий йӯналишлари туғилиш, ӯлим, никоҳдан ӯтказиш, никоҳни бекор қилиш, оталик номини муқаррар қилиш, фарзандликка олиш, ном, фамилия ва отанинг номини алмаштириш ҳолатларини қайдга олишдан иборатдир. Шунингдек, белгиланган чора-тадбирлар режаси асосида мустаҳкам оилалар барпо этиш учун замин яратиш ва оилалар бузилишининг олдини олиш юзасидан ишлар олиб борилади. Бошқарма ходимлари томонидан аҳоли орасида учрашув ва чиқишлар ташкил этилиб, вақтли матбуотда соғлом оила тарғиби, оилалар бузилишининг олдини олиш, янги туғилган чақалоқни ӯз вақтида қайдга олиш, фуқаролик ҳолати муаммоларини ҳал этиш масалалари кӯтарилган.
Анжуманда вилоят Ёшлар билан ишлаш ва спорт бошқармаси бошлиғи Олимжон Зоҳидзода йил давомида олиб борилган ишлар ҳақида ҳисобот берди. О.Зоҳидзода Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2017 йилнинг Ёшлар йили, деб эълон қилингани доирасида катта ишлар амалга оширилганини таъкидлади. У ӯз чиқишида ёшларни ватанпарварлик ва ӯз-ӯзлигини англаш, миллий қадриятларга ҳурмат ва давлатдорликдан фахрланиш руҳида тарбиялаш, диний экстремизм ва терроризмдан ёшларни эҳтиёт қилиш, уларни турли номатлуб гуруҳларга кириб кетишининг олдини олиш учун олиб борилган турли учрашув ва мулоқотлар, ӯтказилган турли тадбирларга тӯхталди.
Вилоятда Ёшлар йилини юксак даражада ӯтказиш учун Тожикистон Жумҳурияти Президентининг 2017 йил 8 февралдаги №АП-833 Амри асосида 2017 йилнинг 28 март куни Суғд вилояти Раисининг 134-қарорига имзо чекилиб, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг “Ёшлар йили”га бағишланган тадбирлар режаси тасдиқланди ва бу тадбирлар 85 банддан иборат бӯлиб, ёшларнинг ҳаётининг барча қирраларини қамраб олиши кӯзланганди.
Ӯтган йилда вилоят ёшларини иш билан таъминлаш мақсадида 256 марта бӯш иш жойлари ярмаркаси ташкил этилиб, унда 3653 корхона ва ташкилот 37 мингдан ортиқ иш жойини таклиф этди. Бу ярмаркаларда иштирок этган 43 минг кишининг 22 мингдан ортиғини ёшлар ташкил этди. Натижада, 5582 ёш доимий иш жойи билан таъминланиб, 2600 нафари касб ӯрганишга жалб этилди. Маошли жамият ишларига 455 ёш сафарбар этилиб, 2135 нафар тажриба ӯрганиш йӯли билан ва 356 нафари квоталар асосида иш билан таъминланди. Вилоят шаҳар ва ноҳиялари статистик маълумотларига кӯра, 2017 йилда 7600 ёш ишсиз сифатида қайдга олинган.
Маълумотларга кӯра, вилоятда 2383та спорт иншоотлари, жумладан, 45 стадион, 1608 спорт майдончаси, 522 спорт зали, 30 бассейн, 178та тир, боулинг, фитнес ва клуб сингари махсус спорт иншоотлари амал қилади. Мазкур иншоотларда турли спорт мусобақалари ӯтказилади, ёшлар бӯш вақтларида бу иншоотларда спорт турли билан шуғулланадилар.
Шунингдек, йиғилишда Оила ва аёллар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Нигора Fаффорзода 2017 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди. Мазкур бошқарма ӯз фаолиятини аёлларнинг жамиятдаги мавқени ошириш, уларни жамият ишларига жалб этиш ва қадимий миллий ҳунармандчиликка эътибор бериш асосида юритганини таъкидлади.
Мамлакат Президенти Жаноби Олий, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида вилоятда миллий ҳунармандчилик намуналарини ривожлантириш, уй меҳнатини қайта тиклаш, аёлнинг жамиятдаги ӯрнини мустаҳкамлаш, соғлом авлод тарбияси, соғлом ҳаёт тарзи тарғиби, ҳунарманд аёллар фаолиятини ривожлантириш, уларнинг касбга йӯналтириш ва доимий иш жойи билан таъминлаш, номатлуб омилларнинг олдини олиш, аёллар ва қизлар ӯртасида миллий кийиниш маданиятини тарғиб этиш ишлари амалга оширилди.
Бугунги кунда вилоятда 1 миллион 292 минг 7 хотин-қиз бӯлиб, улардан 6167 нафари раҳбарлик мақомида, 1271 нафари давлат хизматчиси вазифаларида ишлайди. Аёлларни доимий иш билан таъминлаш ва жамиятда уларнинг ӯрнини юксалтириш учун тадбирлар белгиланиб, узлуксиз равишда иш олиб борилмоқда. Бу ӯринда аёлларнинг уй меҳнатини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Йиғилиш сӯнгида журналистлар ӯзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
О.СУЛАЙМОНОВА
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: