Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3815
Печать

Яқинда Исфара шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органи мажлислар залида 2017 йил давомида шаҳар ижтимоий-иқтисодий соҳалари фаолияти якунига бағишланган матбуот конференцияси бӯлиб ӯтди. Исфара шаҳар раиси Дилшод Расулзода раҳбарлигида ӯтган ушбу анжуманда шаҳар ҳукумати вакиллари, бӯлимлар бошлиқлари, корхона, ташкилот ва идоралар раҳбарлари, масъул шахслар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Шаҳар раиси Дилшод Расулзода йиғилганларга ташриф буюришгани учун миннатдорчилик билдириб, ҳисобот даврида эришилган ютуқлар ва кӯзланган режалар ҳақида гапирди.

Унинг айтишича, ӯтган йили Исфара шаҳрида 296,5 миллион сомонийлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди ва пуллик хизмат кӯрсатилди. Бу кӯрсаткич ӯтган 2016 йилга нисбатан 18,3 миллион сомоний кӯп бӯлиб, ӯсиш суръати 106,6 фоизни ташкил этган. Бу даврда бешта янги ишлаб чиқариш корхонаси ва цех қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ӯтган йили ишлаб чиқариш ва ижтимоий, савдо ва хизмат кӯрсатиш хусусиятига эга бӯлган ӯттиздан ортиқ иншоотлар қурилиб, барча манбалар ҳисобидан 33 миллион 954 минг сомонийлик асосий фондлар фойдаланишга топширилди.

 

Дилшод Расулзода ӯтган йили асосий сармояга маблағ ӯтказиш 2016 йилга нисбатан 2,6 марта ва қурилиш ҳамда пайвандлаш ишлари ҳажми 2,8 мартага ошганини айтиб ӯтди.

Шунингдек, қишлоқ хӯжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 376 миллион сомонийга етказилдики, бу қиёсий нархлар билан ҳисоблаганда, 2016 йилнинг кӯрсаткичига нисбатан 3,3 миллион сомоний кӯпдир.

Бу даврда халқаро ташкилотлар маблағ ӯтказиши, давлат ҳокимияти ижроия органининг молиявий қӯллаб-қувватлаши ва аҳолининг ҳисса қӯшиши билан умумий маблағи 21,2 миллион сомоний бӯлган 43та инвестицион лойиҳа амалга оширилган. Бу йӯналишда Ворух, Чилгази, Кӯлкент, Навгилем қишлоқ жамоатлари ва шаҳарча жамоатининг алоҳида қишлоқлари тоза ичимлик суви билан таъминланиб, бу қишлоқлар аҳолисининг муаммоси ҳал этилди.

Шаҳар раиси бир йил давомида юритилган самарали фаолият туфайли ижтимоий соҳаларда қӯлга киритилган муваффақиятлар ҳақида гапириб, Исфара шаҳар маориф ходимлари ӯтган йилда кӯзга кӯринарли ютуқларга эришганидан мамнунлигини билдирди. Ӯтган ӯқув йилида ӯқитувчиларнинг меҳнатлари туфайли ӯқувчилар фанларни чуқур ӯзлаштиришди. Бунинг исботи сифатида битирувчилар ӯртамахсус ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини Миллий тест маркази орқали муваффақиятли топширганларини айтиш мумкин. Исфара шаҳар таълим муассасаларининг ӯқувчилари ӯқишга кириш бӯйича мамлакатнинг 68та шаҳар ва ноҳияси орасида саккизинчи ӯринни ва фан имтиҳонларидан олинган холларнинг умумий ӯртача хол юзасидан биринчи ӯринни эгаллашди. Шаҳар раиси иштирокчилар ҳузурида шундай деди: «Бошқа соҳа ва йӯналишлардаги фаолиятимиз, жумладан, маориф, соғлиқни сақлаш, савдо ва хизмат кӯрсатишдаги кӯрсаткичларимиз ҳам 2016 йилдагига нисбатан яхши, дея оламан. Аммо биз бу кӯрсаткичлар, умуман олганда, барча соҳалардаги муваффақиятларимиздан хурсанд бӯла олмайман, зеро, ютуқлар билан бир қаторда ҳали ҳам фойдаланилмаган захиралар мавжуд. Шунингдек, фаолиятимизнинг баъзи йӯналишларида камчиликлар ҳам оз эмас».

Шундан кейин журналистлар шаҳар раисига шаҳарда коммунал хизмат кӯрсатиш соҳаси фаолиятини жонлантириш, Шӯроб шаҳарчаси аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш, «Нилуфар» ОТҲЖ заминасида сайёҳлар учун кулолчилик маҳсулотидан ҳажми кичкина бӯлган совғалар тайёрлайдиган цех ташкил этиш, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш, шаҳар раиси дастгоҳи ишида шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органи сайти-http://isfara.tj, Исфара шаҳар раиси электрон почтаси-isfaramar Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. ҳамда «Viber» ва «Whats App» мобил алоқалари фаоллашувининг таъсири, ерларга яхоб бериш маъракасининг сифат ва даражаси, чет давлатлар диний мактабларида таълим олаётган талабаларни қайтариш йӯналишида олиб борилаётган ишлар, Исфара-Хужанд шоҳйӯлининг қайта қурилиши, истеъмол бозорида гӯшт нархини арзонлаштириш ҳақидаги савол ва таклифлар билан мурожаат қилишди.

Шаҳар раиси уларнинг саволларига атрофлича жавоб берди.

Дилшод НАРЗУЛЛОЗОДА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: