Жаббор Расулов ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органининг мажлислар залида ноҳия халқ хӯжалигининг 2017 йилдаги натижаларига бағишланган матбуот анжумани бӯлиб ӯтди.
Матбуот анжуманида ноҳия раиси Комил Салимзода, Суғд вилояти Раиси дастгоҳининг умумий ишлар бӯлими мудири Карим Шариф, ноҳия раиси дастгоҳи раиси, масъул шахслар ва оммавий ахборот воситаси вакиллари қатнашди.
Аввало, ноҳия раиси Комил Салимзода ӯтган йилда амалга оширилган ишлар тӯғрисида маърӯза қилди.
Ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органи ӯтган йилда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқларини амалга ошириш йӯналишида арзирли ишларни бажарганлиги учун 2017 йил ноҳия аҳли учун омадли бӯлганлиги қайд этилди.
Ноҳия меҳнаткашлари ӯтган даврда Миллий Бирликнинг 20 йиллиги ва Тожикистон Жумҳурияти Олий Кенгаши тақдирсоз ХVI сессиясининг 25 йиллигини эсда қоларли тарзда нишонлади.
2017 йилда барча солиқлар (нобюджет ижтимоий солиқ билан бирга) 101,9 фоизга бажарилган бӯлиб, режада кӯрсатилган 62 миллион 866,1 сомоний ӯрнига 64 миллион 87,5 минг сомоний киритилган. Бу эса режадагига нисбатан 1 миллион 221,4 минг ортиқдир.
Бу даврда нобюджет ижтимоий солиқ тӯлови ҳам режада белгиланган 12 миллион 797,1 минг сомоний ӯрнига 13 миллион 18,1 минг сомонийга етиб, режа 101,7 фоизни ташкил этган. Бу даврда чакана савдо айланмаси 111 фоиз ва пуллик хизмат кӯрсатиш 100,2 фоизга тенг бӯлди.
Шу кунгача ноҳияда 4559 ишбилармонлик субъектлари қайдга олинган бӯлиб, бу 2016 йилга нисбатан 291тага ошган.
Ҳисобот даврида ноҳия ҳудудида кӯплаб ободончилик ишлари амалга оширилди. Ноҳия маркази ва қишлоқ жамоатларида шанбаликлар ташкил этилиб, кӯча ва хиёбонлар тартибга келтирилди. Яшаш уйлари ва кӯча атрофидаги хизмат кӯрсатиш иншоотлари рангланди. Шунингдек, ариқ ва зовурлар тозаланиб, 4823 туп манзарали дарахт кӯчатлари ӯтқазилди.
Жаҳон банки «Қишлоқларда тиббий хизмат кӯрсатишни яхшилаш» лойиҳасининг қӯллаб-қувватлаши билан ноҳия саломатлик маркази биноси ва «Париҷ коммуна» қишлоқ саломатлик маркази биноси бунёд этилди. «Иторчи» ва «Тоҷикобод» қишлоқ саломатлик маркази бинолари фойдаланишга топширилиш арафасида турибди.
Ноҳияда аграр соҳани янада тараққий эттириш мақсадида кӯплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ноҳия раиси Комил Салимзода раҳбарлигида қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, ернинг ҳосилдорлигини ошириш, сувдан самарали фойдаланишни яхши йӯлга қӯйиш масалаларига яхши эътибор қаратилди. Умуман, ноҳияда 19596 гектар фойдаланиладиган ер бӯлиб, шундан 17396 гектари сувли ердир.
Бу даврда ноҳия қишлоқ хӯжалиги томонидан маҳсулот етиштиришнинг умумий ҳажми 426 млн 411 минг сомонийга етказилди. Ӯтган йилда ноҳия деҳқонлари 2864 гектар майдонга кузги, 14826 гектар майдонга баҳорги ва 2090,51 гектар майдонга такрорий экинлар экилган. Айни пайтда ноҳия қишлоқ хӯжалиги ходимлари 2018 йилда ҳам фаровон ҳосилни қӯлга киритиш мақсадида 1498,7 гектар майдонга кузги экин экишди.
Ноҳия қишлоқ хӯжалиги бошқармасининг хабар беришича, 585 гектар картошка, 8020 гектар ғалла, 5075 гектарга техник экинлар, жумладан, 4966 гектар пахта, 1395 гектар сабзавот, 126 гектар полиз экинлари, 2474 гектар чорва моллари учун емиш ва 12 гектар ерга бошқа экинлар экилган.
Ҳисобот даврида барча хӯжалик шаклларида қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари, жумладан, 26983,4 тонна ғалла, 6659,3 тонна картошка, 1705,6 тонна сабзи, 1576,9 тонна карам, 6921,1 тонна помидор, 6588,2 тонна бодринг, 2643,5 тонна полиз маҳсулотлари, 2090,6 тонна мева, 25390,1 тонна чорва емиши етиштирилди. Бу 2016 йилнинг шу даврига нисбатан уч баробар ортиқдир.
2018 йилнинг 1 январигача бӯлган маълумотларга кӯра, ноҳиядаги барча хӯжалик юритиш шаклларида 45674 бош қорамол, 63931 бош қӯй-эчки, 515 бош йилқи, 128273 бош парранда қайдга олинган. Қорамоллардан 8607 бош ва қӯй-эчкидан 36595 бош насл олинган.
Бугунги кунда мамлакатимиз ҳукумати ички бозорларни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратмоқда. Ҳукуматимизнинг ана шундай кӯрсатма ва топшириқларига амал қилган ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органи раҳбарияти бозорларни ноҳияда етиштирилган маҳсулотлар билан тӯлдириш учун аниқ чора ва тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Ноҳия чорвадорлари 2017 йилда 4099 тонна гӯшт-101,2 фоиз, 26724,7 тонна сут-101,9 фоиз, 12 млн 187 минг дона тухум, 48 тонна пилла-102,1 фоиз, 48 тонна асал-100 фоиз етиштиришга муваффақ бӯлишди.
Мамлакатимизда ҳар йили саноат корхоналари қуриб фойдаланишга топширилмоқда. Бунинг натижасида кӯплаб янги иш жойлари ҳамда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормоқда. Жаббор Расулов ноҳиясида ҳам бу йӯналишга алоҳида эътибор қаратилиб, 2017 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 169 млн 14,6 минг сомонийга етказилди. 2016 йилда бу кӯрсаткич 48 млн 423,6 минг сомоний бӯлиб, белгиланган режанинг 140,2 фоизига тенгдир.
Бу даврда ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органи раҳбарияти маҳаллий йӯлларни таъмирлаш ишларига ҳам жиддий эътибор қаратилди. Чунки бир неча йиллардан буён таъмирланмай қолган йӯллар йӯловчиларнинг қатнаши учун кӯплаб қийинчиликларни туғдирар эди. Комил Салимзода ноҳия раиси этиб тайинланган кундан бошлаб йӯллар таъмирига жиддий эътибор қаратилди.
Автомобил йӯллари ҳолатини яхшилаш давлат муассасасининг маълумотига кӯра, ноҳияда 252,4 километр йӯл бӯлиб, шудан 32,8 километри халқаро, 6,2 километри жумҳуриявий ва 213,4 километри маҳаллий аҳамиятга эга йӯллардир.
Бу даврда ноҳия ҳудудидаги 8,2 километрлик автомобил йӯллар тӯлиқ асфалтланди, 142,5 километр таъмир ва 57,2 километр жорий таъмирдан чиқарилиб, 88,7 километр йӯлга шағал тӯшалган.
Суғд вилояти ва ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органининг қӯллаб-қувватлаши ҳамда аҳоли ва маҳаллий ишбилармонларнинг ёрдами билан Сомониён қишлоқ жамоатининг Ӯзбекқишлоқ қишлоғига ӯтувчи кӯприк янгидан қурилиб, 2017 йилнинг 23 ноябр куни фойдаланишга топширилган.
Шунингдек, ҳисобот даврида ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органининг ёрдами билан Тожикистон Жумҳурияти Миллий Гвардиясининг ноҳиядаги ҳарбий қисми, ҳарбий комиссариат, Тожикистон Жумҳурияти Ички ишлар вазирлиги бӯлими, ноҳия госпитал тизими, 1 ва 17-умумтаълим муассасаси ҳовлиси тӯлиқ асфалтланди.
Маориф энг муҳим соҳалардан биридир. Ноҳия ҳукумати соҳа тараққиёти учун арзирли ишларни амалга ошириб келмоқда. Шунинг учун ҳам охирги йилларда ноҳия таълим муассасалари ӯқувчилари турли фан олимпиадаларида фаол қатнашиб, фахрли ӯринларни эгаллашмоқда. Олимпиадаларнинг вилоят босқичида 19 ӯқувчи қатнашди. Шундан 14 ӯқувчи жумҳуриявий олимпиадага йӯлланма олиб, 2та олтин ва 3та кумуш медалларни қӯлга киритди. Халқаро олимпиадада эса 1-гимназия ӯқувчиси Бобур Зокиров олтин ва Зебогул Каримова бронза медалини олишга мушарраф бӯлишди.
Айни пайтда ноҳия маориф бӯлими, 8-умумтаълим муассасаси ва Меҳробод шаҳарчасидаги хусусий замонавий болалар боғчаси биноси қурилиши давом этмоқда.
Ноҳия раиси Комил Салимзода маданият, соғлиқни сақлаш, хотин-қизлар билан ишлаш ва оила, спорт ва ёшлар билан ишлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муҳожирлиги, ҳуқуқ тартиби ва Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати Қонунларининг бажарилиши масалалари юзасидан ҳам бажарилган ишлар тӯғрисида тӯхталиб ӯтди.
Йиғилиш сӯнгида ОАВ вакиллари турли саволлар билан ноҳия раисига мурожаат қилишди.
О.МУСОЕВ
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: