Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3817
Печать

Шу йилнинг 25 август куни Бӯстон шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органи биносининг мажлислар залида Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлашга доир иш штабининг навбатдаги йиғилиши бӯлиб ӯтди.

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигида кечган иш йиғилишида маҳаллий ижроия органи раҳбарияти, вилоят ва шаҳар тузилмалари раҳбарлари, фаоллар ва тадбиркорлар иштирок этдилар.

 

Вилоят Раисининг айтишича, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини юксак даражада кутиб олиш мақсадида Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати вакиллари ҳисобидан мамлакат шаҳар ва ноҳияларига масъуллар бириктирилиб, улар томонидан минтақаларда мунтазам равишда мулоқот ҳамда учрашувлар ташкил этилиб, ӯтказилмоқда. Бу йӯналишда Бӯстон шаҳрида шаҳар ишчи гуруҳи раҳбари-Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати қошидаги телевидение ва радио қӯмитаси раиси Маҳмадсаид Шоҳиён томонидан бир неча марта иш штаби йиғилиши ӯтказилиб, шаҳар ҳудудида ободончилик ва бунёдкорлик ишлари яхши олиб борилаётгани кӯзга ташланади.

Вилоят Раиси, шунингдек, мамлакат давлат Истиқлолияти 30 йиллигини шарафига вилоятда «1300 зарбдор меҳнат куни» эълон қилинган. Вилоят миқёсида ободончилик ва бунёдкорлик ишлари жонлантирилиб, мактаб ва болалар боғчалари, саломатлик марказлари ва касалхоналар, ишлаб чиқариш цехлари, гӯзаллик салонлари, чойхоналар каби ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бӯлган турли иншоотларнинг қурилиши, йӯлларнинг таъмирланиши ва янгиланиш, сув ва электр энергияси узатиш тармоқлари тортилиши ва бошқа ишлар бир маромда давом этмоқда. Давлат Истиқлолиятининг 30 йиллиги байрамигача Суғд вилоятида 3000дан ортиқ турли соҳалар иншоотлари қурилиши режалаштирилган.

Йиғилиш давомида Бӯстон шаҳар раиси Раъно Ҳошимзода чиқиш қилиб, шаҳарда ободончилик ишларининг жараёни ҳақида маълумот берди. Бугунги кунда шаҳарда Давлат байроғи, Садриддин Айний номидаги маданият-истироҳат боғининг қайта қурилиши, йӯлларнинг асфалтланиши, ишлаб чиқариш корхоналари ва савдо ҳамда хизмат кӯрсатиш марказлари қурилиши давом этмоқда.

Шундан сӯнг, Бӯстон шаҳар ишчи гуруҳи раҳбари-Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати қошидаги телевидение ва радио қӯмитаси раиси Маҳмадсаид Шоҳиён Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсати билан мамлакатда барча давлатчилик рукнлари тикланганлиги, Тожикистон жаҳон аҳлига қадимий маданиятга эга давлат сифатида танилганини таъкидлади. Тожикистон Жумҳурияти Президентининг давлат Истиқлолиятининг 30 йиллиги истиқболига ободончилик ва бунёдкорлик ишлари режасини тайёрлаш ва амалга оширишга доир Амрининг имзоланиши мамлакатнинг ҳар бир фуқаросини бу ишларда муносиб ҳисса қӯшишга ундайди.

Шу билан боғиқ равишда фаоллар ва соҳибкорларни ҳам диёримизнинг янада гуллаб-яшнаши учун ҳисса қӯшишга чақирди.

Мулоқотда бир неча соҳибкор чиқиш қилиб, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган сиёсатга тарафдорлик қилиб, ободончилик ва бунёдкорлик ишлари, спорт майдончалари ва болалар ӯйингоҳлари, ишлаб чиқариш цехлари, мактаб ва болалар боғчалари, савдо ва хизмат кӯрсатиш марказлари қуриш ҳамда йӯлларни янгилаш ва таъмирлашда муносиб ҳисса қӯшишларини айтишди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: