Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3469
Печать

24 август куни Истиқлол шаҳри маданият қасри биносининг мажлислар залида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида шаҳар фаоллари мажлиси бӯлиб ӯтди.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода турли соҳалар ҳолатини таҳлил қилди. Шаҳарнинг давлат бюджетига солиқ тушуми режаси (ижтимоий солиқни кӯзда тутмаганда) 2018 йилнинг 7 ойида 108,1 фоиз таъминланган. Бюджетга 7 миллион 576,4 минг сомоний маблағ келиб тушган. Бу кӯрсаткич режадан 566,1 минг сомоний ва 2017 йилнинг 7 ойига нисбатан 1 миллион 856,7 минг сомоний кӯпдир. Маҳаллий бюджетнинг даромад қисми режаси 109,4 фоиз бажарилган. Натижада 6 миллион 99,1 минг сомоний маблағ йиғилган. Бу режадан 522,7 минг сомоний ва 2017 йилнинг 7 ойига нисбатан 1 миллион 165,6 минг сомоний кӯпдир.

 

Бюджетга солиқлар тушуми режаси ӯз вақтида таъминланганига қарамай, унинг сифатли ижроси тӯлиқ амалга оширилмаган. Икки турдаги солиқ режаси бажарилмаган. Бунинг натижасида бюджетга 848,3 минг сомоний маблағ киритилмаган.

Жорий йилнинг 7 ойи давомида шаҳар саноатчилари 19,2 миллион сомонийлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарганлар. Бу кӯрсаткич ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 миллион сомоний кӯп бӯлиб, 128,8 фоизни ташкил этган.

Шаҳар саноат соҳасида ютуқлар билан бир қаторда жиддий камчиликлар ҳам кӯзга ташланади. Уларни бартараф этмай туриб, иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг келгуси тараққиётини таъминлаш имконсиздир. Шунинг учун маҳаллий тадбиркорлар ва тараққиёт шерикларини жалб этган ҳолда, шаҳардаги саноат корхоналари фаолиятини жонлантириш мақсадга мувофиқдир. Ишлаб чиқариш майдонлари, бино ва иншоотлар ҳамда корхоналарнинг ишга солинмаган иқтидорларидан самарали фойдаланиш учун мақсадли инвестицияни йӯналтириб, шу орқали ишлаб чиқариш диверсификациясини таъминлаш зарур.

Вилоят Раиси масъулларга келгуси тараққиётни таъминлаш учун Истиқлол шаҳрида ӯрта ва кичик корхоналар сонини кӯпайтириш бӯйича кӯрсатма берди.

Ражаббой Аҳмадзода мактаб ва боғчалар, тикувчилик цехлари, спорт майдончалари, маданият қасрлари, тиббиёт уйлари, гӯзаллик салони, ҳаммомхона, сартарошхона, маданият-истироҳат боғларини қуриш ва борларини таъмирлаш, йӯл ва кӯприкларни тузатиш, қиш мавсуми учун кӯмир захира қилиш, қонунбузарликлар ҳамда ёшлар ва ӯсмирларнинг бузғунчи гуруҳларга қӯшилишининг олдини олиш юзасидан шаҳар раҳбарияти олдига аниқ вазифалар қӯйди.

Истиқлол шаҳрининг азиз халқи Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсатини қӯллаб-қувватлаб, Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллик байрамини кӯзга кӯринарли ютуқлар билан кутиб олишларига ишонч билдирилди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: