Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3245
Печать

2018 йил 24 августида Истиқлол шаҳри маданият қасри биносининг мажлислар залида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода томонидан фуқаролар қабул қилинди.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода Истиқлол шаҳри аҳолиси билан суҳбатда вилоят раҳбарияти Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқларини бажариш учун фуқароларнинг мурожаатларини кӯриб чиқишга алоҳида эътибор қаратишини айтди. Одамлардан келиб тушган шикоятлар ӯз вақтида ӯрганилиб, ижтимоий қийинчиликлар бартараф этилади. Вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи режаси асосида бугунгача вилоятнинг деярли барча шаҳар ва ноҳияларида фуқаролар қабули куни ӯтказилгани таъкидланди.

 

Шу куни 22 киши маориф ва соғлиқни сақлаш соҳалари, йӯлларни таъмирлаш, моддий ёрдам олишга доир масалалар юзасидан вилоят Раисига мурожаат қилдилар. Ражаббой Аҳмадзода ҳар бир мурожаатни кӯриб чиқиб, уларни ҳал этиш бӯйича тегишли тузилмалар масъулллари зиммасига вазифа юклади.

Сӯнгра вилоят Раиси турли соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар улашди. Ражаббой Аҳмадзода фахрийлар билан суҳбатлашар экан, Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати меҳнат фахрийлари ва илғорларининг фидоийликлари доимий равишда тақдирланишини таъкидлади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: