Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3116
Печать

2018 йилнинг 24 августида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иш сафари билан Истиқлол шаҳрига ташриф буюриб, шаҳарнинг «Мустақилликнинг 20 йиллиги» кӯчаси йӯлини асфальтлаш ишларини бошлаб борди.

Ражаббой Аҳмадзода Истиқлол шаҳри аҳолиси билан суҳбатда вилоят шаҳар ва ноҳияларида олиб борилаётган ободончилик ва яратувчанлик ишлари ҳақида гапираркан, Тожикистон Жумҳурияти давлат мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан вилоят ҳудудида уч мингдан ортиқ турли иншоот қуриб фойдаланишга топширилишини таъкидлади. Бу йӯналишда йӯлларни таъмирлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Вилоят раҳбарияти йӯллар ҳолатини яхшилаш учун режа асосида аниқ тадбирларни амалга оширмоқда. Вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан Истиқлол шаҳрида 3 километрдан ортиқ йӯл асфалт қилинади.

Сӯнгра, вилоят Раиси ёши улуғ кишилар ҳамроҳлигида асфалтлаш ишларини бошлаб берди.

Вилоят Раиси Истиқлол шаҳрида ишларнинг боришини кӯздан кечирар экан, соҳибкор Шарофат Жӯраева томонидан қурилаётган Савдо ва хизмат кӯрсатиш маркази билан танишиб, марказни юқори сифатда бунёд этиш ва аҳолини иш жойи билан таъминлаш борасида фойдали маслаҳатлар берди. Савдо ва хизмат кӯрсатиш маркази икки қаватдан иборат бӯлиб, биринчи қаватда озиқ-овқат дӯкони ва иккинчи қаватда тӯйхона бунёд этилади. Тадбиркор вилоят Раиси билан суҳбатда ушбу савдо ва хизмат кӯрсатиш маркази Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган ободончилик ва яратувчанлик ишлари доирасида бунёд этилаётганини айтди. Марказ келгуси йилда фойдаланишга топширилади.

Вилоят Раиси Истиқлол шаҳрига бӯлган иш сафари доирасида «Нури Ховар» алоҳида давлат корхонаси фаолияти билан танишди. Ишлаб чиқариш цехларини кӯздан кечириш давомида ушбу корхонанинг ишлаб чиқариш қудратидан тӯла фойдаланилмаслиги маълум бӯлди.

Ражаббой Аҳмадзода шаҳар ва «Нури Ховар» корхонаси раҳбариятигаишлаб чиқариш иқтидоридан тӯлиқ фойдаланиш ва иш ӯринларини кӯпайтириш борасида аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: